The Athletic нашрининг клубдаги аноним манбаларига таяниб хабар беришича, футболчига «шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ўзи қизиқиш билдирмоқда. Испаниялик мураббий Бенни 2020 йилда яна ўз жамоасида кўрмоқчи эди, аммо кейин «Челси» 26 ёшли ҳимоячи билан шартнома имзолади. «Манчестер Сити»да чап қанот ҳимоячиси позициясида ҳозирда марказий ҳимоячи Натан Аке ўйнайди. Январь ойи охирида Жоау Канселу Гвардиола билан можаро туфайли жамоани тарк этганди. Шаҳарликлар уни «Бавария»даги ижарасидан қайтаришлари ёки қайтармасликлари ҳозирча номаълум. Чилуэлл жароҳати туфайли мавсумнинг бир қисмини ўтказиб юборди. Умуман олганда, у «Челси» сафида АПЛ ва ЕЧЛда 22та ўйин ўтказиб, 2тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган.