Икки ҳафтада масала ҳал бўлади...

Икки ҳафтада масала ҳал бўлади...

«Реал» ва «ПСЖ» ўртасида Килиан Мбаппе трансфери бўйича музокаралар давом этмоқда.

Marca нашри хабарига кўра, «қироллик клуби» 24 ёшли футболчи учун 200+20 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Мадридликлар бу шартнома учун клуб ажратадиган максимал миқдор эканлигини таъкидлади. «ПСЖ» эса ўз навбатида бундай шартлардан қониқмаяпти. Париж гиганти 250+50 миллион таклиф қилса, Килиан билан хайрлашишга тайёр. Испан гранди икки ҳафта ичида келишувни якунлай олишига ишонч билдирмоқда. Шунингдек, Мбаппенинг «Реал»даги маоши солиқларсиз йилига 60 миллион еврони ташкил қилиши ҳам очиқланди. Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2017 йилнинг ёзидан бери Париж грандида ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан меҳнат шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади. 24 ёшли форвард ўтган мавсум Франция чемпионатида 34та ўйинда майдонга тушиб, 29та гол ва 5та голли узатмага муаллифлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.