«Рома» Элдор Шомуродов нега шартномани узайтирмоқда?
«Рома»нинг Шомуродов билан шартномани узайтиришни хоҳлаётгани ҳақидаги хабарлар нимани англатади?
«Ювентус» ва «Женоа» клублари собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Италияда истиқомат қилаётган ҳамюртимиз Илёс Зейтуллаев «РБ Спорт» нашрига берган интервьюсида Элдор Шомуродовнинг «Рома»даги ҳолатига муносабат билдирди.
«Шахсий фикримча, Элдор учун «Рома»да ўйнаш - катта шараф. Унга жорий мавсумни айнан Римда якунлашни маслаҳат берардим. Ҳа, Шомуродов асосий таркиб вакили эмас, лекин майдонга тушмоқда, барибир», - деди Ўзбекистон футболининг «А» сериядаги биринчи вакили.
Илёс Зейтуллаев 2001-2014 йиллар давомида Италияда «Ювентус», «Реджина», «Кротоне», «Женоа», «Виченца», «Верона», «Пескара», Хорватияда эса «Горица» клублари шарафини ҳимоя қилган. Ангренлик ҳужумкор футболчининг Италия лигаларидаги умумий статистикаси: 144та ўйин, 13та гол. Зейтуллаев ҳисобида шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси либосидаги 10та ўйин бор. 2та голини эса Осиё кубоги саралашида Бангладеш ҳамда Қатар термалари дарвозасига урган. Умуман, Илёс - Европанинг кучли 5та лигасидаги биринчи вакилимиз.
- «Торино» ёки «Болонья»га ўтиш Элдор учун пасайиш ҳисобланадими ёки ўйнаши муҳимроқ?
- Элдор «Рома»да яхши даражага кўтарилди. Такрорлайман, жорий мавсумни Римда якунлаши маъқул. Шундан кейин «Интер» ёки «Ювентус»га ўтиши керак аслида. Тўғри, Моуриньо футболчига умид боғлаяптими - шуни ҳам билиш керак. Бордию, мураббий «Элдор, майли, ўзингга янги клуб топ» қабилида гапирса, унда «Болонья» ёки «Торино»ни танласа бўлади. Ҳар ҳолда, ҳар иккиси Шомуродов учун чакки вариант эмас.
- Сизнингча, Шомуродовнинг «Рома»да Абрахам ва Белотти билан рақобатлашиши қийинми?
- Италияда «Рома»ни қўллаб-қувватлайдиган дўстларим кўп. Уларга Шомуродовнинг ўзи ҳам, ўйини ҳам жуда ёқади. Улар Элдор ҳақида ижобий фикрдалар. Дейлик, майдонга тушса, жанг қилмоқда, ҳаттоки, ҳимояга ёрдам беради. Дўстларим ҳам Элдорнинг нега кам ўйнаётганидан ҳайронлар. Абрахам-ку, майли, у «Челси»дан ўтди. Заньоло билан рақобатлашиши ҳам бироз қийин. Лекин Белотти ва ал Шааравидан ҳеч қанақасига кам эмас. Муҳими, Элдор камтар ва яхши инсон. Менимча, курашни охиригача давом эттириши керак.
«Рома»нинг Шомуродов билан шартномани узайтиришни хоҳлаётгани ҳақидаги хабарлар нимани англатади?
ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди:
Ҳақиқий жангчи, тўп сеҳргари, жамоавий ўйинчи Жоау Палинья «Бавария»нинг муваффақиятли мавсумига ҳисса қўшиш учун ўз фазилатларидан фойдаланмоқчи.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789