Индзаги огоҳлантирилди

Индзаги огоҳлантирилди

«Интер» ЕЧЛ билан хайрлашса, Симоне Индзаги истеъфога чиқиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, раҳбарият жамоанинг натижаларидан хавотирда ва Чемпионлар лигаси 1/4 финалида «Бенфика» билан қарама-қаршиликда муваффақиятсизликка учраган тақдирда Индзаги «Интер» бош мураббийлигидан кетиши мумкин. Хабар қилинишича, Индзаги ўрнига асосий номзод сифатида «нерадзуррилар»нинг 19 ёшгача бўлганлар жамоаси устози Кристиан Киву ва «Брайтон» устози Роберто Де Дзерби кўрилмоқда. Охирги 6 ўйинда «Интер» атиги битта ғалабага эришди, «А» серия 25-турида «Лечче» устидан ғалаба қозонди ва 4 учрашувда мағлуб бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.