Инфантино ягона номзод...

Инфантино ягона номзод...

Жанни Инфантино 2023 йилда ФИФА президенти сифатида учинчи муддатга қайта сайланадиган бўлди.

Ташкилот расмий сайти хабарига кўра, ФИФАнинг амалдаги президенти сайлов учун ариза топширган ягона номзод бўлган. Сайловнинг овоз бериш жараёнлари 2023 йилнинг 16 март куни Руанда пойтахти Кигалида ўтадиган ФИФА конгрессида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Инфантино 2016 йилда ФИФА президентига айланганди. У 2019 йилда иккинчи марта ташкилот раҳбарлигига сайланган эди. Аввалроқ, Инфантино ЖЧ-2022 вақтида барча низоларни тўхтатиб туришни сўраб, давлат раҳбарларига мурожаат қилган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.