Скотт Мактоминей: "Наполи" чақируви ичимга ўт солди"
«МЮ»га сиғмаган Скотт Мактоминей «Наполи» сафига қўшилганидан кейин илк интервьюни Неаполь шаҳри расмий каналига берди ва унда ўз танловини тушунтириб берди:
Польшанинг 2-дивизионида тўп сурадиган Краковнинг «Висла» клуби ўтган мавсумда мамлакат кубоги турнирида муваффақиятли иштирок этиб, финалда фаворит мақомидаги «Погоня» клубидан устун келди ва еврокубок йўлланмасини қўлга киритди.
Польшанинг 2-дивизионида тўп сурадиган Краковнинг «Висла» клуби ўтган мавсумда мамлакат кубоги турнирида муваффақиятли иштирок этиб, финалда фаворит мақомидаги «Погоня» клубидан устун келди ва еврокубок йўлланмасини қўлга киритди. Ва ҳатто, Европа Лигаси 1-саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди. Энди 2-раундда уларни бирмунча жиддийроқ рақиб - Венанинг «Рапид» клуби кутиб турибди. «Висла» халқаро ареналарда Польша шарафини ҳимоя қиладиган дастлабки қуйи лига вакили эмас. Шу пайтгача бошқа жамоалар ҳам еврокубок мусобақаларида иштирок этишган. Гарчи улар узоққа бора олмаган бўлсаларда, номдор клублар билан ўтган қизиқарли ўйинлар ҳам йўқ эмас.
«Лехия» (Гданьск, 1983|1984). Футбол ўйинидан аълороқ баҳс
1982|1983 йиллар мавсумида 3-дивизионда тўп сурган «Лехия» кутилмаганда Польша кубоги соҳибига айланиб, КЭК турнирига 2-дивизионга кўтарилган ҳолда йўл олганди. Бироқ 1|16 финал босқичи қуръасида омад «Лехия»дан юз ўгириб, у «Ювентус»га қарши ўйнаши маълум бўлди. У пайтда Турин гранди сафида Мишель Платини, Збигнев Бонек, Паоло Росси ва Чезаре Пранделли каби афсоналар Жованни Трапаттони раҳбарлигида тўп суришар, «Лехия»да эса... Гданьск клуби сардори Лех Кулвицки беллашувни шундай изоҳлаганди: «Биздаги ягона ўхшашлик - ўз мамлакатларимиз кубоклари соҳиби эканлигимиз. Бошқа жиҳатлар бўйича ер билан осмонча фарқ бор. Биз энди 2-лигага чиқдик, «Юве» таркибида 5 нафар жаҳон чемпиони тўп сурди. Жумладан, мундиалнинг энг яхши тўпурари Паоло Росси ҳам».
Италиядаги учрашув 7:0 ҳисобида якунланди. Шу боис, Гданьскдаги баҳс шунчаки, расмиятчилик бўлиб қолганди. Жавоб учрашувида туринликлар Платини, Тарделли ва Жентилени майдонга туширмадилар. Лекин «Лехия» учун бу ўзлигини намойиш этиш беллашуви эди.
Ўшанда Польша мураккаб даврни бошдан кечирган, 1981 йил декабридан 1983 йил июлигача ҳарбий режим ҳолатида эди. Ўйин куни ҳарбий ҳолат бекор қилинди, лекин ҳуқуқ-тартибот органлари Гданьскка қўшимча милиция отрядларини жўнатишди. Хайриятки, мухлислар ўртасида қандайдир тартибсизликлар юз бермади, улар асосан, гданьсклик Лех Валенса раҳбарлигидаги «Бирдамлик» оппозицион партиясини қўллаб-қувватлаш билан банд бўлишди.
Бевосита жавоб учрашувига тўхталадиган бўлсак, «Лехия» биринчи бўлимни суст ўтказган ва танаффусга 0:1 ҳисоби билан чиқиб кетганди. Иккинчи бўлимда мухлисларнинг оппозоцияни қўллаб-қувватлашларидан илҳом олган мезбонлар фаол ҳаракатлана бошлади ва 50-дақиқада Ковальчик ҳисобни тенглаштирди. 65-дақиқада эса Крушиньски пенальтини голга айлантириб, жамоани олдинга олиб чиқди. Бироқ «Лехия» ғалабани сақлаб қола олмади, сўнгги дақиқаларда яна 2та гол ўтказиб юборди. Нуфузли турнирдан барвақт чиқиб кетган бўлсада, мазкур учрашув футболга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, клуб тарихидан жой олди.
«Медзь» (1992|1993). Клинсманн пенальтидан гол ура олмайди, Венгер эса трибунага йўл олади
Бу жамоа 2018|2019 йиллар мавсумида Экстраклас лигасида дебютини нишонлаган, лекин ўзининг илк ва ҳозирча ягона соврини - Польша Кубогини ХХ асрда қўлга киритганди. 1992|1993 йиллар мавсумида «Медзь» Арсен Венгернинг «Монако»сига қарши майдонга тушди.
Таажжубки, «Лехия» каби «Медз»га ҳам қуръа омадсиз келди. Ҳа, Польшанинг 2-лигаси вакили илк босқичда КЭК турнирининг амалдаги ғолиби билан куч синашадиган бўлди. Польшалик мухлислар эса фақат Клинсманн, Жоркаефф ва бошқа юлдузлар «Медзь» дарвозасига нечта гол уришлари хусусида баҳслашдилар.
Легницадаги маҳаллий стадион УЕФА талабларига жавоб бермаганлиги боис, қўшни Любинда бўлиб ўтган баҳснинг 2-дақиқаси Жоркаефф ҳисобни очди. «Монако» эса бутун тайм давомида атиги битта зарба йўллади ва у голга айланди. «Медзь» ҳам битта зарба берди, лекин гол ура олмади. Ачинарли жиҳати, Гжегож Коханек 11 метрли нуқтадан Жан-Люк Этторини алдай олмади.
Танаффусдан кейин вазият тамоман ўзгарди. Монегасклар мезбонлар ҳимоясини енга олмадилар, Клинсманн дурустроқ зарба йўллай олмади, Тюрам эса фақат қўполлик эвазига рақиб ҳужумчиларини тўхтата олди. Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар ҳисобни йириклаштириш имкониятига эга бўлишди. Ҳакам иккинчи марта «нуқта»ни кўрсатди. Клинсманн эса пенальтини голга айлантира олмади, «Медзь» посбони бунга имкон бермади. Ўйиндан кейин дарвозабон шундай деганди: «Иккинчи бўлимда ташаббусга эга бўлдик, лекин вазиятлардан фойдалана олмадик. Лекин 0:1 ҳисобидаги мағлубият биз учун ғалабага тенг. Ахир биз нуфузли совриннинг амалдаги соҳибига қарши ўйнадик».
Яна бир қизиқарли воқеа ўйиннинг 84-дақиқасида юз берди: ҳакам монегаскларни бошқараётган Арсен Венгерни трибунага четлатди. Франциялик мураббий ҳакамнинг қарорига қуйидагича изоҳ берганди: «Менга немис тилини яхши билганим халал берди. Чунки мен бизнинг ўйинчимизни қўполлик ишлатишда айблагани учун ҳакамга жиддий эътироз билдиргандим».
Шу тариқа дастлабки учрашув «Монако»нинг минимал (1:0) ҳисобдаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Жавоб учрашувида эса томонлар бир-бирларининг дарвозасига йўл топа олмадилар ва князлик клуби кейинги босқичга йўл олди. Польшанинг 2-лигаси вакили эса ўз нуфузини йўқотиб қўймади.
«Погонь» (1965|1966) ва «Полония» (1980|1981)
Бу икки жамоа ҳам 2-дивизион вакили мақомида халқаро арена - Интертото Кубоги турнирида иштирок этишган. Бироқ уларнинг иштироки ўта қисқа бўлган. Яъни, улар ўз гуруҳларида сўнгги ўринларда қолиб кетишган ва эсда қоларли лавҳаларни намойиш этишмаган.
Краковнинг «Висла»си эса ЕЛнинг дастлабки саралаш босқичида Косовонинг «Лапи» клубида меҳмон бўлиб, сафардан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди ва яққол устунлик (биринчи ўйин - 2:0) билан иккинчи босқичга йўл олди! Демак, Польша Кубогини қўлга киритиши тасодифий эмас.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
«МЮ»га сиғмаган Скотт Мактоминей «Наполи» сафига қўшилганидан кейин илк интервьюни Неаполь шаҳри расмий каналига берди ва унда ўз танловини тушунтириб берди:
- Лионель Месси Америка кубоги финалини ўтказиб юбормаслиги учун унга сариқ карточка кўрсатмаганман ва эвазига футболкасини сўраганман - бу чилилик 59 ёшли собиқ ҳакам Карлос Чандиянинг кутилмаган иқрори
- Афсуски, ҳатто футболдан ташқарида ҳам кўп чекаман, жуда кўп. Янги мавсум бошланиши билан футболга қайтиш истагим янада кучайди...
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789