Ирқчиликка қарши норозилик сифатида...

Ирқчиликка қарши норозилик сифатида...

Globo хабарига кўра, Бразилия терма жамоаси тарихда илк бор анъанавий рангларда эмас, балки қора рангли формаларда ўйнайди.

Акция ирқчилик кўринишларига қарши қаратилган бўлиб, унинг қурбонларидан бири бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор бўлган.

Олтин рақамларга эга қора футболкаларда футболчилар 17 июн куни Барселонада Гвинеяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказишади. Тўғри, бразилияликлар ўйин танаффусида қора либосларини одатдаги рангларга алмаштирадилар.