Исроил термаси четлатишини сўрашмоқда...

Исроил термаси четлатишини сўрашмоқда...

12та мамлакат футбол федерацияси Исроилнинг Фаластиндаги босқини учун Исроил футбол федерацияси барча турнирлардан четлатилишини истамоқда.

Sky News хабарига кўра, Исроилнинг Ғазодаги хунрезликлари ортидан Фаластин, Саудия Арабистони, Қатар, БАА футбол ассоциациялари ФИФА ва УЕФАдан ташқари, яна бир қатор минтақавий футбол конфедерацияларига Исроилни барча ўйинлардан четлатиш ҳақида хат билан мурожаат қилган. Манбанинг ёзишича, 12та мамлакат футбол федерацияси шундай талаб билан хат йўллаган. Эслатиб ўтамиз, Исроил миллий жамоаси Евро-2024га йўлланма олиш имкониятини сақлаб турибди. Турнир жорий йил ёзда Германияда бўлиб ўтади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.