Олимпиячиларимиз Парижда назорат ўйинини ўтказишди

Олимпиячиларимиз Парижда назорат ўйинини ўтказишди

Ўзбекистон олимпия жамоаси ўртоқлик ўйинида 5 та гол урди, Одиловдан дубл

Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-23 жамоаси Францияда маҳаллий «Рейсинг Грасс» клубига қарши ўртоқлик баҳси ўтказиб, жавобсиз 5 та гол урди. 
ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, голларга Остон Ўрунов, Умарали Раҳмоналиев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Алишер Одилов (2 та)  муаллифлик қилди. 
Ўйин мураббийларнинг келишувига мувофиқ ёпиқ тарзда бўлиб ўтди.