Sport.es сайтининг маълум қилишича, Кампушнинг клубга таклиф этилишига асосий сабаблардан бири Мбаппе ва унинг атрофидагилар билан муносабати мустаҳкам экани бўлган. Унинг клубдаги асосий вазифаси Килианни «ПСЖ» билан шартномани узайтиришга кўндириш этиб белгиланган. 25 ёшли форвард клубнинг янги шартнома бўйича бир неча таклифини қабул қилгани йўқ. Агар Мбаппе ёзда клубдан кетадиган бўлса, раҳбарияти лойиҳани қайта шакллантиради. Бу жараёнда Луиш Кампуш клубга керак бўлмай қолади. Европанинг аксарият манбалари Килиан Мбаппе «Реал» билан узоқ муддатли шартнома бўйича келишувга эришиб бўлганини ёзишмоқда.