Канн четлаштириладими?

Канн четлаштириладими?

Мюнхеннинг «Бавария» бошқаруви раиси Оливер Канн клубдан четлатилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Собиқ дарвозабон бор эътиборини фақат жамоа ҳақидаги фикрларга қаратганини ва ўз позицияси ҳақида ўйламаслигини айтди.

«Мен шартномам ҳақида бир сония ҳам ўйламайман. Менинг барча фикрларим доим фақат «Бавария»га қаратилган», - деб ёзди «Бавария» ва Германия Канн .

53 ёшли функсионер 2021-йил июлидан буён ўз лавозимида ишлаб келмоқда. Кан 2020 йилда «Бавария»га қайтиб, дастлаб клуб директорлар кенгашига қўшилди.

Аввалроқ журналист Кристиан Фалк ўзининг ижтимоий тармоқларида «Бавария» топ-менежменти клубнинг сўнгги ёмон натижаларидан кейин Канни истеъфога чиқариш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзганди.