Каземиро ҳам Саудияга йўл оладими?

Каземиро ҳам Саудияга йўл оладими?

«Манчестер Юнайтед»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Журналист Лоик Танзининг хабарига кўра, «Ал-Иттиҳод» клуби «қизил иблислар» билан 32 ёшли Каземиронинг трансфери бўйича музокараларга киришган. Бразилиялик футболчи ўтган мавсум «МЮ» сафида жами 32та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол қилди ва 3та голли узатмани амалга оширди. Каземиронинг «Юнайтед» билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Нуфузли Трансфермаркт интернет портали футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.