«Ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман - мақсадимга эришдим. 2013 йилнинг январида «Сан-Паулу»ни тарк этганимдан сўнг, ўзимга бу клубга боримни беришимни айтдим ва буни баҳоли қудрат бажардим. Нафақат «Бернабеу» ёки сафардаги ўйинлар пайтида, балки машғулот пайтида ҳам мунтазам бор кучимни сарфладим. Бундай машғулотлардан кейин табиийки, тинч ухлайман, яхги дам оламан. Ҳаётингизда катта қарор қабул қилиш ҳар доим қийин. Чемпионлар лигаси финалидан сўнг агентим билан гаплашдим, чунки бу ердаги циклим якунланаётганини ҳис қилдим. Президентга, мадридлик футболчиларга ва ўзимга нисбатан жуда самимийман. Агентим менга таътилга чиқишимни айтди, лекин бир ойдан кейин ҳам бу туйғу менда ҳамон бор эди. Агар буни миссия деб атайдиган бўлсак, у амалга оширилди дея оламан. Мен ушбу клуб тарихига кирдим ва бу ўзгармайди - амалга ошди».
Янги вазифа ва мақсадлари ҳақида
- Мен янги вазифа ва мақсадларни қидиряпман. Бошқа лига ва бошқа маданиятни синаб кўрмоқчиман. «Мадрид»да эришганларим энди тарихга айланди ва бу ўзгармайди. Энди «Манчестер Юнайтед»да ҳам ўзимни кўрсатишим керак, жамоага ёрдам бермоқчиман. Янги чақирувни интиқлик билан кутяпман.
Кетиш қарори ҳақида
- Бу қарор узоқ вақт муҳокама қилинди. Чемпионлар лигаси финалидан сўнг, менинг циклим тугаётгани ҳақида илк фикр хаёлимдан ўтди. Мен учун бу жуда муҳим қарор. Биринчи бўлиб сиз нимани хоҳласангиз, ўша бўлади, деб айтган турмуш ўртоғимга раҳмат айтмоқчиман. Бу биз учун муҳим ўзгариш эди, чунки мен шу ерда ота бўлдим ва тўққиз йил ишладим. Бу вақтда оилам доимо ёнимда эди. Бу ҳақда президентга айтиш мен ва агентим учун жуда қийин бўлди. У мени қанчалик севишини биламан ва бу абадий хотирамда қолади. Албатта у билан ҳаққоний бўлишим керак эди ва бу у билан гаплашишнинг калити эди.
Трансфернинг молиявий масаласи ҳақида
- Мени пул учун кетди деб ўйлайдиганлар адашибдилар. Агар гап пулда бўлганида, тўрт-беш йил олдин кетган бўлардим. Клуб менга нисбатан ҳар доим жуда меҳрибон бўлган ва бу ўзимнинг қарорим. Бундай фикрда бўлганлар ҳам адашганлардир. Пул хаёлимдаги охирги нарса эди.
Кроос ва Модрич ҳақида
- Уларга кетаётганимни айтиш президент учун қанчалик қийин бўлган бўлса, шунчалик бўлди. Тони эрталаб соат тўртда менга хабар ёзди, кетишимни сўради ва мен унга кетаётганимни айтдим. У касал эди, мени уйғотди (кулади). Лекин гап фақат икковимизда эмас, чунки мен барча жамоадошларимга жуда содиқман. Мен олдинга қадам ташлашим керак ва Англиянинг энг катта клубига ўтяпман. Лекин «Реал» мухлиси бўлишда, урган голлари ва унвонларини нишонлашда давом этаман. Бу ердаги ўйинчилар ажойиб - улар дунёнинг энг зўрлари, аммо бу клуб ғалаба қозонишда давом этади, чунки у дунёдаги энг катта клубдир.
«Реал» тарихидаги ўрни ҳақида
- Бундай муҳим қарорни қабул қилиш ҳар доим қийин. Айниқса, сиз яшаган йиллар, меҳр-муҳаббат туфайли ва мен билан гаплашишни яхши кўрганингиз учун... Циклимни тугатганимни жуда аниқ билардим ва ўйлайманки, жамоадошларим билан биз тарих ярата олдик. Энди олдинда турган янги вазифа ҳақида ўйлашим керак.
«Манчестер Юнайтед» ҳақида
- Бу менинг шахсиятим ва қадриятларимдир. Менга буни онам ўргатган. Бу чақирув мен учун қийин ва жуда муҳим. «Мадрид»даги йиллар қўл келади. Охирги уч кундан бери рафиқам билан гаплашдим ва унга 18 ёшли боладек гапираётганимни айтдим, чунки мен «Юнайтед»да ўйнашни жуда хоҳлайман. Ҳатто бугун «Ливерпул»га қарши («МЮ» 2:1 ҳисобида зафар қучди, лекин Каземиро виза масаласи сабаб ўйнамади) ўйнашга-да тайёрман. Ҳозир асабийман ва бу футболчига керак. Мен ўз тарихида барча мусобақаларда ғалаба қозонган ўз анъаналарига эга клубга ўтяпман.
Роналду билан яна ўйнаши ҳақида
- «МЮ» Чемпионлар лигасида ўйнамайди. Айни пайтда эмасу, лекин «қизил иблислар» «Реал» билан рақобатлашадиган жамоалардан бири бўлиши мумкин. Криштиану билан гаплашмадим, лекин у билан ўйнашни интиқлик билан кутяпман. У футбол тимсоли. Уумид қиламанки, у қолади, чунки Криштиану барча даврларнинг энг буюк футболчиларидан бири. Қолган жамоадошларим билан ўйнашни ҳам интиқлик билан кутяпман.
Қадриятлар ҳақида
- Бу клубга ўз қадриятларимни етказмоқчиман. «Реал» ўргатган ҳамма нарсани «Юнайтед»га ўтказмоқчиман. Ғалаба қозониш менталитети, меҳнатсеварлик, ўйин ва унвонларда ғалаба қозониш учун ўйинма-ўйин ўйлаш керак бўлган менталитет. Шунингдек, кўп нарсани ўрганмоқчиман. Масалан, Англия лигаси ажойиб ва ақл бовар қилмайдиган даражада. Бу лига ҳақида ҳамма яхши гапларни айтади. 30 ёшимда ҳам руҳий ҳам жисмоний тарафлама, соғлигим, майдонда ва ундан ташқарида ўзимга қандай ғамхўрлик қилиш бўйича энг яхши ҳолатдаман. Ҳали ҳам кундалик ҳаётдан ва оилам билан бўлган вақтдан завқланаман ва албатта, буларнинг барчасини ўзим билан Манчестерга олиб бораман.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади