АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЎФА ва ПФЛ томонидан 2023 йил лауреатлари аниқланганидан хабарингиз бор.
Сўров натижаларига боғлиқ айрим жиҳатлар ғоят таажжубланарли. Фактлар ўжар бўлади. Гап шундаки, ғолиблар орасида Суперлига чемпиони ва кубок соҳибидан на мураббий бор ва на футболчилар. Рўзиқул Бердиев ЎФА ва ПФЛ талқинида 2-ўринга муносиб кўрилди. Остон Ўрунов эса ЎФА сўровида иккинчи бўлди. Унга Суперлиганинг энг яхши 3 нафар футболчиси орасидан жой топилмади. Мураббийлар ва футболчилар кучли учлигига Максим Шацких ва «Пахтакор»нинг бирор футболчиси киритилмади. Мутасаддилар олдидаги вазифа - сўров натижаларини эълон қилиш. Натижалар эса, юқорида айтганимиздек, кўпчиликни таажжубга солди. Тўғри, сўров якунини расман эътироф этишга мажбурмиз. Фактлар ўжарлиги ҳақидаги хулоса ҳам шундан келиб чиқади. Зеро, расмий тарих шу фактлар асосида ёзилади ва уни ҳеч ким ўзгартиролмайди. Бироқ тарих саҳифаларида ўзгача қарашлар ҳам қолишга ҳақли. Бугунги мулоҳазаларимиз шу хулоса асосида ёзилди.
Хўш, Максим Шацких ва «Пахтакор» таркибидаги бирор футболчининг 2023 йил лауреатлари қаторига кирмагани сабаби нима? Бу ҳол Суперлиганинг янги-эски чемпионига нисбатан адолатсизлик эмасми? Виталий Левченко ва Рубин Хебай қайси асосга кўра, Суперлига-2023нинг энг яхшиларига аталган совринларга муносиб кўрилдилар? Бундай саволлар кўплаб мухлислар ва мутахассисларда баҳс-мунозарага йўл очмоқда. Ўз ўрнида, биз ҳам жараёнга шахсий муносабатимизни билдирамиз. Мазкур мулоҳазаларни ёзишдан аввал Италия «А» сериясининг 2023 йилги лауреатларига яна бирров назар ташладик. Ғолиблар сафида «Наполи» бош мураббийи Лучано Спаллетти, жамоа ҳимоясида қалқон бўлган Ким Мин Чже, ярим ҳимоячи Хвича Кварацхелия ва ҳужумчи Виктор Осимхен бор. Лауреатлар рўйхатида 1та жамоадан 4 нафар вакил бўлишига «Ювентус», «Интер», «Милан» каби гранд жамоаларнинг номдор таркиби соя солмаган, тўсқинлик қилмаган. Бошқача айтганда, «Наполи»нинг чемпионлиги ҳаммасига сўнгги нуқтани қўйган. Яъни фактлар натижага таъсир кўрсатган, ўз сўзини айтган.
Назаримизда, Суперлиганинг 2023 йилги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлашда ҳис-туйғуларга берилиш жараёни юз берибди, чоғи. Чунки энг яхши футболчиларнинг кучли учлигига Рубин Хебай, Ислом Кенжабоев ва Забиҳилло Ўринбоев киритилибдики, шу фактга асосланиб, ҳис-туйғулар ҳақида сўзламоқдамиз. Ҳеч шубҳа йўқ, Хебай «Андижон»нинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси, Кенжабоев «Қизилқум»да, Ўринбоев «Металлург»да шундай мақомга эгалар. Хулосани шу тарзда давом эттирсак, Силванус Нимели «Сурхон», Люпче Дориев «Сўғдиёна», Остон Ўрунов «Навбаҳор», Ойбек Бозоров «Насаф», Ҳожиакбар Алижонов «Пахтакор»нинг 2023 йилги бош лауреати бўлишга муносиблар. Мантиқан фикр юритсак, Суперлигадаги 14та жамоанинг ҳар бирида энг яхши футболчи бор. Энди мавсум турнир жадвалини кўз олдимизга келтирсак, кучли уч футболчи ўз-ўзидан аниқланади-қолади: 1 - Ҳожиакбар Алижонов, 2 - Ойбек Бозоров, 3 - Остон Ўрунов. Овоз бериш жараёнида нима учун бу жиҳатга эътибор берилмагани бизга номаълум. Суперлигада тўп сурувчи кучли учликка Рубин Хебай, Ислом Кенжабоев ва Забиҳилло Ўринбоевнинг қандай алоқаси бор? Буни тушуниш қийин.
Инкор этмаймиз, мазкур футболчилар мавсум давомида ўз клублари сафида ёрқин ўйин кўрсатишди. Жумладан, Суперлига совриндорларига қарши кечган учрашувларда яққол ажралиб туришди. Лекин уларнинг ўз жамоаларида лидер сифатида ёрқин тўп суришгани Суперлиганинг энг яхшилари қаторида тилга олинишларига асос бўлолмайди. Бундай ёндашув - чемпионат совриндорларига нисбатан адолатсизлик, улар меҳнатини қадрламаслик билан баробар. Фикримизча, «Пахтакор» ва Самвел Бабаянга нисбатан футболимиз муҳитида шаклланган антипатия, «Нефтчи» мавсум давомида «Пахтакор»ни икки марта мағлубиятга учратгани сўров натижаларига жиддий таъсир кўрсатган. Ҳолбуки, овоз бериш жараёнига айрим учрашувлар натижалари ёки ҳакамларнинг хатолари таъсир кўрсатмаслиги лозим. Ҳар икки номинация натижаларини таҳлилга тортсак, Суперлига-2023 турнир жадвали шубҳа остига олинаётгани ойдинлашади. Дарвоқе, сўров ўтказилмасидан аввал ёзилган мақоламизда бу мавзуга алоҳида тўхталган ва футболимиз муҳитидаги бўлиниш жараёни хавотирли эканига эътибор қаратгандик. Афсуски, ўша мақолада билдирган хавотиримиз тўғри бўлиб чиқди ва йил якунига бағишланган сўровда ўз аксини топди. Сўров натижалари - ЎФА ва ПФЛ учун ўзига хос сабоқ ойнаси. Ҳар икки ташкилот бу кўзгуга боқиб, ўз ишини қайта кўриб чиқса, футболимиз муҳитидаги бўлинишларга барҳам бериш имконияти мавжуд. Ҳозирги ҳолатда сўров натижалари уларнинг ишига нисбатан жамоатчиликнинг ўзига хос жиддий раддиясидир! Қаранг, сўров иштирокчилари ўзаро келишмаган ҳолда, Суперлиганинг уч совриндор жамоасига бойкот эълон қилишди, гўё. Футбол тарихида бунақаси учрамаган бўлса керак.
Сречко Катанец бошқарувидаги миллий жамоамизнинг Осиё кубоги-2023да иштирок этадиган таркибидан «Пахтакор»нинг 7 нафар футболчиси ўрин олгани ҳам маълум. «Пахтакор» - бу борада клубларимиз орасида етакчи! Катанец бошқа бирор жамоадан 7 нафар футболчи чақирмади. Футболимиз муҳитида «Пахтакор»га нисбатан шаклланган антипатия ўз йўлига, аммо Максим Шацкихнинг словениялик ҳамкасбига маъқул тушган шу футболчилар билан чемпионлик маррасига етгани факт! Демак, Суперлиганинг 2023 йилдаги энг яхши мураббийи - Шацких! Виталий Левченко чиндан ҳам, маҳоратли мутахассис ва «Нефтчи» унинг раҳбарлигида эътиборли юксалишга қадам ташлади. Аммо бу натижа алдамчи таассурот вазифасини ўтамаслиги даркор. Чунки Левченко Суперлигада атиги 5-ўринни таъминлади. Агар у янги мавсумда «Нефтчи» билан чемпион бўлса ва шунга кўра, энг яхши мураббий мақомини олса, бу бошқа гап. Демоқчимизки, жамоатчиликнинг футболимиз мутасаддиларига нисбатан раддияси ва бироз алдамчи таассурот таъсирида Виталий Левченко ва Рубин Хебай Суперлиганинг бош лауреатлари бўлишди. Ваҳоланки, асл вазият ва натижа бутунлай бошқача! Бизнингча, Суперлига мавсумининг энг яхши мураббийи - Максим Шацких, энг яхши футболчиси - Ҳожиакбар Алижонов.
Бизга қолса, ЎФА йўналишида Рўзиқул Бердиевни энг яхши мураббий, Остон Ўруновни эса энг яхши футболчи сифатида эътироф этардик. Албатта, бу - шахсий қарашимиз. Аммо шахсий қарашимиз ҳис-туйғулар эмас, балки фактларга асосланган. ЎФА ва ПФЛ талқинида Рўзиқул Бердиев икки марта 2-ўринга муносиб кўрилгани шунчаки, тасодиф эмас. Икки бор иккинчи бўлиш - аслида йил якунида биринчи бўлиш! Зеро, тарозининг бир томонига Равшан Ҳайдаров ва Виталий Левченкони қўйган тақдирда ҳам, Рўзиқул Бердиев турган паллани босиб кетолмайди. Сал юқорироққа кўтарилиб қаралса, вазият шундай! Остон Ўруновнинг миллий жамоамизда тутган ўрнини ҳисобга олсак, у ва Аббос Файзуллаев ўртасидаги фарқ аниқ кўринади. Ҳа, Аббоснинг бош жамоамиз ўйинига олов қўшаётгани рост. Бироқ Остон Ўрунов бутун салоҳияти билан яловбардорлик вазифасини ўтамоқда ва миллий жамоамизни олға бошламоқда. Бу жараённинг фарқига бориш жамоатчилик зиммасига юкланган масъулиятдир. Сречко Катанец Осиё кубоги-2023да Остон Ўруновга кўпроқ суянишини назарда тутсак, бу масъулият нақадар муҳимлиги аёнлашади. Таассуфки, ЎФА сўровида иштирок этганлар биз назарда тутаётган фарқни ҳисобга олишмади...
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789