Клубларимизда нима гаплар ёхуд "Пахтакор"дан «Андижон-SGS»гача...

Клубларимизда нима гаплар ёхуд "Пахтакор"дан «Андижон-SGS»гача...

Суперлига чемпиони Туркиядаги биринчи йиғинини Сербия юқори лигаси иштирокчиси «Младост»га қарши ўйин билан якунланди.

Мазкур учрашув арафасида «Пахтакор»нинг бир қатор футболчилари Ўзбекистон ёшлар термаси йиғини учун Саудия Арабистонига жўнаб кетишди. Шунга қарамай, «шерлар» 85-дақиқада Аббос Файзуллаев томонидан урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонишди. Машғулот жараёнида чов қисмидан жароҳатланиб, сафдан чиққан ярим ҳимоячи Достон Ҳамдамов ушбу учрашувда майдонга тушмади.

«Пахтакор» - «Младость» (Сербия) - 1:0 (0:0)

Гол: Аббос Файзуллаев (85).

«Пахтакор»: Қувватов (Суюнов, 46), Тодоров, Турсунов (Абдумажидов, 46), Азмиддинов (Ҳамроалиев, 46), Сайфиев (Поёнов, 46), Ҳамробеков (Ўринбоев, 46), Собирхўжаев (Холматов, 46), Файзуллаев, Турғунбоев (Ўктамов, 46), Черан (Банашак, 46), Холдорхонов.

«Пахтакор»нинг навбатдаги йиғини 31 январь - 14 февраль оралиғида яна Туркияда олиб борилади. Максим Шацких жамоаси Анталияга иккинчи сафари давомида нақ 6та назорат ўйинида майдонга тушади: 

3 февраль - «Самгурали» (Грузия)га қарши

4 февраль - «Аксу» (Қозоғистон)га қарши

8 февраль - «Шкупи» (Македония)га қарши

9 февраль - «Лиепая» (Латвия)га қарши

13 февраль - «Динамо» Тб. (Грузия)га қарши

14 февраль - «Динамо» К. (Украина)га қарши

 

«НАВБАҲОР» 

Туркиянинг Анталия шаҳрида   «Нав­баҳор» машғулотларига янги легионер қўшилди - черногориялик марказий ҳимоячи Милош Милович. Будва шаҳрида туғилган 27 ёшли баланд бўйли (189 см.) футболчи 2020 йилдан буён Сербиянинг «Вождовац» клуби шарафини ҳимоя қилган. Бунга қадар эса Черногория Олий лигасида «Могрен» ва «Ком» сафида тўп сурган. Милош шунингдек, 2014 йилги мавсумни Финляндия юқори лигаси вакили «Хонка»да ўтказган. Марказий ҳимоячи 2012 йилдан буён юқори лигаларнинг жами 109та ўйинида қатнашиб, 4та гол урган. Вақтида Черногория U-17 ва U-19 термаларида ўйнаган Милош айни пайт мамлакат миллий жамоасига номзод саналади. Ҳали тасдиқланмаган хабарларга кўра, 2020 йилнинг ноябрида Черногория миллий жамоасининг 1та ўйинида иштирок этган футболчи трансферига 50 минг доллар тўланган ва шартнома ҳам расмийлаштирилган. «Навбаҳор»нинг йиғинига тўхталсак, 28 январь куни нав­батдаги назорат учрашувида Болгариянинг «Септември» (София) клуби 4:2 ҳисобида доғда қолдирилди. Самвел Бабаян жамоасидан голларни Асадбек Собиржонов, Шоҳруз Норхонов, Жамшид Искандеров ва Иброҳим Йўлдошев уришди. «Навбаҳор» ҳисоб йириклашгач, бироз хотиржам тортгани ва шундан сўнг болгарияликлар 2 бора жавоб беришганини ҳам айтиш ўринли.

«Навбаҳор» - «Септември»  (Болгария) - 4:2 (2:0)

Голлар: Асадбек Собиржонов, Шоҳруз Норхонов, Жамшид Искандеров, Иброҳим Йўлдошев.

«Навбаҳор» (бошланғич таркиб): Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Игорь Голбан, Шаҳбоз Жўрабеков, Милош Милович, Аброр Исмоилов, Жамшид Искандеров, Асадбек Собиржонов, Йован Жокич, Шоҳруз Норхонов, Жасур Яхшибоев.

 

«НАСАФ»

Қарши клуби 27 январь куни хориж йиғини учун Туркияга етиб борди ва Анталия шаҳридаги Royal Seginus меҳмонхонасига жойлашди.

«Насаф» делегацияси

Раҳбарият: Рўзиқул Бердиев (бош мураббий), Шуҳрат Тошпўлатов (катта мураббий), Аслиддин Ҳасанов (дарвозабонлар мураббийи), Ильнур Сибагатуллин (жисмоний тайёргарликлар бўйича мураббий)

Дарвозабонлар: Умид Эргашев, Абдувоҳид Неъматов, Азамат Сойибов

Ҳимоячилар: Алибек Давронов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Умарбек Эшмуродов, Абубакрризо Турдиалиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Сардор Саъдуллаев, Шерзод Насруллаев.

Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой, Жавоҳир Сиддиқов, Шоҳмалик Комилов, Ойбек Бозоров, Жўрабек Маннонов, Суҳроб Нуруллоев, Баҳром Абдураҳимов, Нодир Мукаров, Жаҳонгир Шерматов, Ален Машович

Ҳужумчилар: Ҳусайн Норчаев, Матеус Лима Круз, Муҳаммад Раҳимов

Даврон Каримқулов ва Зафармурод Абдураҳматов ёшлар терма жамоаси йиғини якунлангач, сафга қўшилишади. Рўзиқул Бердиев жамоаси 29 январь куни йиғин доирасида биринчи назорат ўйинида майдонга тушиб, «Дечич» (Черногория)ни 4:1 ҳисобида енгди.

«Насаф» - «Дечич» (Черногория) - 4:1 (4:1)

Голлар: Акмал Мозговой (14), Ҳусниддин Алиқулов (34), Ҳусайн Норчаев (42), Лима Круз (45) - Смиланич (38).

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Умарбек Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Баҳром Абдураҳимов, Матеус Лима Круз, Сардор Саъдуллаев, Ойбек Бозоров, Ҳусайн Норчаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Азамат Сойибов, Жавоҳир Сиддиқов, Абубакрризо Турдиалиев, Ален Машович, Жўрабек Маннонов, Муҳаммад Раҳимов, Жаҳонгир Шерматов.

Эътиборли томони, мазкур ўйинда Европа клуби скаутлари «Насаф» вакили Ҳусниддин Алиқулов ҳаракатини алоҳида кузатишгани ҳақида ҳам хабарлар чиқди. 

 

АГМК

АГМК сардори Санжар Турсунов тиззасидаги муаммолардан қутулиш учун Германиянинг Мюнхен шаҳрига жарроҳлик амалиёти учун жўнаб кетганди. Клуб расмий сайтида ёзилишича, операция муваффақиятли ўтди ва футболчи мавсум стартига қадар тўлиқ тикланади. У жамоанинг Туркиядаги йиғинида иштирок этади. Тожикистонлик ярим ҳимоячи Алишер Жалилов эса жамоа билан хайрлашди. У ўтган мавсум АГМКнинг 22та ўйинида майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист муаллифига айланганди. Шунингдек,   Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини Жанубий Корея­да давом эттирса керак. Хабарларга қараганда, мавсум-2022да Суперлиганинг 24та ўйинида 3та гол урган футболчи жамоа билан хайрлашишга улгурган.

Дубай йиғинига тўхталсак, Миржалол Қосимов жамоаси уни маҳаллий «Хатта»га қарши назорат ўйини ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади.

АГМК - «Хатта» (БАА) - 2:1

Голлар: Мираҳмадов (2), Ғиёсов (89-пен.).

АГМК: Раҳимов, Бегимов (Аҳмадалиев, 46), Абдуллаев, Раҳмонов (Филипосян, 46), Денисов (Комилов, 46), Ҳақназари, Рустамов, Қосимов, Ҳасанов (Санчес), Мираҳмадов (Боаке), Ғиёсов.

АГМК БААдан қайтгач, ҳимоячи Артём Филипосян билан дўстона равишда хайрлашди. Аслида футболчининг яна 1 йиллик шартномаси бор эди ва томонлар уни ўзаро келишув асосида бекор қилишди. 

 

«ҚИЗИЛҚУМ»

Навоий жамоаси 27 январь куни Тошкент йиғинидан ўрин олган нав­батдаги ўртоқлик ўйинида «Динамо» билан куч синашиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

«Динамо» - «Қизилқум» - 3:2 (1:1)

Голлар: Францис Нарх (15, 60), Хуршид Убайдуллаев (55) - Жасур Холтўраев (5), Салоҳиддин Турсунов (80).

«Қизилқум» (бошланғич таркиб): Жавоҳир Илёсов, Илҳом Ваҳобов, Самандар Шукруллаев, Олег Толмасов, Авазбек Маматхўжаев, Мурод Раҳматов, Ойбек Нурматов, Ислом Тошпўлатов, Даврон Анваров, Шерали Жўраев, Жасур Холтўраев.

 

«ОЛИМПИК»

Темур Кападзе бошқарувидаги «Олимпик» 26 январга қадар Тошкентда олиб борилган қисқа машғулотлардан сўнг Туркияга йўл олди. Жамоа 15 февралгача Анталияда шуғулланади. Янгиликлар ҳам етарли. Жумладан, «Пари НН» билан узоқ муддатли шартнома тузгани айтилган 21 ёшли ҳужумчи Руслан Жиянов янги мавсумни ижара келишуви асосида «Олим-пик»да бошлайди. Тўғри, Россия клуби футболчини ёзда қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Умуман, маълум бўлишича, Руслан ҳали расман шартномага имзо чекмаган, шунчаки, томонлар оғзаки келишувга эришишган. Қолаверса, Жасур Жалолиддинов («Локомотив») ва ўтган мавсум Қозоғистон кубогини қўлга киритган Одил Абдумажидов («Металлург») «Олимпик» сафини тўлдиришди. Ҳар икки футболчи Темур Кападзе жамоасида ижара муддатини ўтайди.

«Олимпик» делегацияси 
Дарвозабонлар: Шукрон Йўлдошев, Ҳамидулло Абдунабиев, Дилшод Йўлдошев
Ҳимоячилар: Саидазамат Мирсаидов, Одил Абдумажидов, Асадбек Раҳимжонов, Сардор Маҳмудов, Шаҳзод Тоиров, Бекзод Шамсиев, Аҳмадулло Муқимжонов, Искандар Бусинов, Абдуллоҳ Миркомилов
Ярим ҳимоячилар: Азамат Абдурашидов, Абдурауф Бўриев, Жасур Жалолиддинов, Фаррух Мухторов, Нодир Абдухолиқов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Мустафо Абдуманнопов, Лазиз Ашуров
Ҳужумчилар: Алишер Одилов, Отабек Жўрақўзиев, Муҳаммадали Ғиёсов, Темур Мамасиддиқов, Руслан Жиянов, Шоҳжаҳон Умаров, Рустам Азимов
Мураббийлар штаби: Темур Кападзе (бош мураббий), Сервер Жепаров, Сергей Чигодаев, Артём Давлетов, Анвар Рашидов
***
Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган «Олимпик» навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Темур Кападзе шогирдлари Молдованинг «Шериф» клубига қарши майдонга тушиб, мағлубиятга учради – 1:2.
Ўртоқлик ўйини. 30 январь
«Шериф» - «Олимпик» - 2:1
Гол: - А.Абдурашидов 55
«Олимпик»: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 44.Шаҳзод Тоиров, 6.Беҳзод Шамсиев, 23.Абдурауф Бўриев, 30.Жасурбек Жалолиддинов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 7.Русланбек Жиянов, 37.Алишер Одилов.
Захирадан майдонга тушганлар: 1.Шукрон Юлдашев, 18.Сардорбек Маҳмудов, 92.Асадбек Раҳимжонов, 5.Искандар Бўсинов, 28.Аҳмадилло Муқимжонов, 20.Мустафо Абдуманнопов, 10.Фарруҳбек Мухторов, 47.Нодирбек Абдиҳолиқов, 99.Муҳаммадали Ғиёсов, 9.Тимур Мамасиддиқов, 25.Рустам Азимов.

«Олимпик»нинг Анталия йиғинидан ўрин олган ўртоқлик ўйинлари:
4 февраль - Иордания U-20 термасига қарши
6 февраль «Оцелул» (Руминия)га қарши
8 февраль - «Арсенал» Т. (Россия)га қарши
12 февраль - «Динамо» М. (Россия)га қарши
15 февраль - «Валмиера» (Латвия)га қарши


«СЎҒДИЁНА»

ПФЛ мутахасислари 26 январь куни Жиззахда бўлиб, «Сўғдиёна» стадиони ва клуб қароргоҳининг янги мавсумга тайёргарлик даражаси билан танишишди. Хулосага кўра, «Сўғдиёна» стадиони Суперлига ўйинлари учун 1 майдан олдин тайёр бўлмайди, чунки асосий майдон майсасида салбий ўзгаришлар бор. Энди жамоа 1 февралга қадар уй учрашувлари учун стадион топиши ва Лигани хабардор қилиши лозим. Умуман, ПФЛ стадион ва клуб қароргоҳида мавжуд камчиликлар юзасидан тузилган баённомани «Сўғдиёна» раҳбариятига тақдим этди ва барчасини тўғрилаш учун февраль ойи якунига қадар муҳлат берди.

Жамоа эса 27 январь - 10 февраль оралиғига белгиланган Туркия йиғинини бошлади ва 29-санада дастлабки назорат ўйинини ўтказишга улгурди. Сербиянинг «Железничар» клубига қарши баҳсда Ёрқин Назаров шогирд­лари 1:1 ҳисобини қайд этишди.

«Сўғдиёна» - 

«Железничар» (Сербия) - 1:1 (0:1)

Голлар: Женан Займович (72) - Сусняр (42).

«Сўғдиёна» (бошланғич таркиб): Милан Митрович, Марко Колакович, Тарик Исич, Улуғбек Абдуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Станислав Андреев, Жасур Ҳасанов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Искандар Шайқулов, Аюбхон Нўъмонов, Женан Займович.

«Сўғдиёна» Лара шаҳри (Анталия)да яна 4та назорат учрашувида майдонга тушади:

1 февраль -   «Слога» (Босния)га қарши

4 февраль - «Собуртало» (Грузия)га қарши

7 февраль - «Металлист» (Украина)га қарши

9 февраль - «Силекс» (Македония)га қарши

 

«МЕТАЛЛУРГ»

25 январь куни Тошкентда «Металлург» ва «Динамо» ўртасида назорат ўйини ташкил қилинди ва унда ғолиб томон аниқланмади - 1:1. 

«Динамо» - «Металлург» - 1:1

Голлар: Абдужалил Маназаров (89-авт.) - Забиҳилло Ўринбоев (16).

Луис Эрнандес жамоасига кейинги «ўртоқлик»да «Сурхон» рақиб бўлди. Бекободликлар бунисида пенальтидан урилган 2та гол туфайли 0:2 ҳисобида ютқазишди.

«Металлург» - «Сурхон» - 0:2 (0:0) 

Голлар: Диёр Рамазонов (62-пен.), Жаҳонгир Абдусаломов (87-пен.).

«Металлург»: Александр Лобанов, Аброр Тошқўзиев, Филипп Стаменкович, Муҳаммадали Алиқулов, Иван Йосович, Шаҳзод Ғофурбеков, Керим Палич, Иброҳим Иброҳимов, Абдужалил Маназаров, Забиҳилло Ўринбоев, Асилбек Қаюмов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Владислав Касминин, Бектемир Абдуманнов,   Марко Обрадович, Равшан Хайруллаев, Муҳриддин Салоҳиддинов, Бобур Мўйдинов, Ҳусниддин Ғофуров, Риан Исломов, Баҳодир Даминов.

 

«НЕФТЧИ»

«Нефтчи» Ўзбекистон олимпия терма жамоаси дарвозабони Владимир Назаров билан расман шартнома тузди. 20 ёшли кипер ўтган мавсум «Олимпик»нинг 14та ўйинида майдонга тушганди. «Турон» бош мураббийи ролидаги фаолияти билан танилган Ислом Исмоилов эса «Нефтчи» спорт директори сифатида иш бошлайдиган бўлди. «Нефтчи» шунингдек, U-21 жамоаси бош мураббийи Азиз Алижонов шартномаси муддатини узайтирди. Қолаверса, жамоанинг Туркия­даги йиғинида машғулотларга россиялик ярим ҳимоячи Евгений Башкиров қўшилди. Фаолияти давомида «Томь», «Крилья Советов» ва «Рубин» клубларида тўп сурган футболчи «Заглембе» (Польша)дан таклиф этилди. 

«СУРХОН»

Термиз клуби россиялик ҳимоячи Шамиль Гасанов билан шартнома тузди. Transfermarkt порталида ҳам Гасанов трансфери қайд этилди. 29 ёшли марказий ҳимоячи бунга қадар «Анжи», «Енисей», «Чайка», «Динамо» (Махачқалъа) каби жамоаларда ўйнаган.

Александр Токов жамоасининг ўзи Тошкентда «Металлург» билан куч синашиб, 2та пенальтидан урилган голлар эвазига устун келди - 2:0. «Сурхон» бунга қадар «Янгиер»га қарши баҳсда муроса кўчасини танлаганди (1:1).

«Металлург» - «Сурхон» - 0:2 (0:0) 

Голлар: Диёр Рамазонов (62-пен.), Жаҳонгир Абдусаломов (87-пен.).

«Сурхон»: Артём Потапов, Шамиль Гасанов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Беҳруз Шайдулов, Ҳумоюн Шербўтаев, Диёр Рамазонов, Достон Турсунов, Асадбек Каримов, Тамирлан Жамалутдинов, Жаҳонгир Абдусаломов.  

Захирадан майдонга тушганлар: Нуриддин Ҳасанов, Суннат Абдуғаниев.

Термизликлар кейинги учрашувда «Хоразм»га имкониятни бой беришди - 1:2. Бу баҳсда «Сурхон» голи Нуриддин Ҳасанов ҳисобига ёзилди. 

«Сурхон» - «Хоразм» - 1:2

Голлар: Нуриддин Ҳасанов - Отажон Ниёзметов, Шаҳзод Бешимов (пен.). 

 

«АНДИЖОН»

«Андижон» тайёргарлик жараёнининг учинчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида бошлади. Сафар олдидан мураббийлар штабига икки нафар мутахассис қўшилди - Николай Шевченко ва Анатолий Курлаев. Улардан иккинчиси вақтида футболчи сифатида «Андижон»да ҳам ўйнаган.

«Андижон» делегацияси  

Раҳбарият: Улуғбек Мирзаев (бош директор), Элбек Саматов (спорт директори), Александр Хомяков (бош мураббий), Артём Петросян (ёрдамчи мураббий), Қобил Олимжонов (дарвозабонлар мураббийи), Элёр Раҳматуллаев (мураббий), Николай Шевченко (мураббий), Анатолий Курлаев (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий), Хурсандбек Қосимов (маъмур)

Дарвозабонлар: Элдор Адҳамов, Моҳир Комилов

Ҳимоячилар: Ильдар Маматказин, Ислом Маматказин, Абдураҳмон Комилов, Абдувоҳид Ғуломов, Владимир Бубанья, Аҳмад Анваров, Илҳом Алижонов

Ярим ҳимоячилар: Асилбек Айсаров, Фарҳод Бекмуродов, Сардор Азимов, Фарҳод Соҳибжонов, Муҳаммадкарим Тоиров, Илҳом Абдуғаниев, Сардор Абдунабиев, Суҳроб Бердиев

Ҳужумчилар: Шаҳбоз Эркинов, Иззатилла Абдулҳақов, Бобур Фарҳодов

Анталияда машғулотларга 1988 йилда туғилган украиналик дарвозабон Игорь Литовка қўшилди. Унинг охирги клуби - «Загора» (Хорватия). 30 ёшли ярим ҳимоячи Леван Арвеладзе (Украина) эса Грузиянинг «Торпедо» (Кутаиси)сидан таклиф этилди. Яна бир легионер - грузиялик ярим ҳимоячи Нодари Кавтарадзе (1993 йилда туғилган) ҳам сўнгги мавсумни Кутаиси клубида ўтказган. Умуман, «Андижон» 17 февралгача Анталияда шуғулланади ва ҳозирда спарринг-рақиблар маълум:

31 январь - «Чиксереда» (Руминия)га қарши

3 февраль - «Факел» (Россия)га қарши

12 февраль - «Велес» (Россия) ва «Самтредиа» (Грузия)га қарши

15 февраль - «Родина» (Россия)га қарши

Айтганча, «Андижон» ўз ўйинларини вақтинча Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтказадиган бўлди. Жамоа фақат апрель - май ойларида «Бобур Арена»га қайтади. Хабарларга қараганда, «Андижон» ўз таркибини «Локомотив» ҳимоячиси Дилшод Комилов ва «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Диёр Холматов билан кучайтириш ниятида.  
***
«Андижон» сафини тўлдирган навбатдаги янги футболчи – тожикистонлик тажрибали ўйинчи Ахтам Назаров. Клуб вакиллари Анталия аэропортида футболчини кутиб олдилар», - дейилади клуб хабарида. 
Қанот ҳимоячиси Ахтам Назаров Тожикистон миллий жамоасининг сардори ва етакчиси саналади. 2012 йилдан буён мамлакатнинг бош жамоаси учун ўйнаб келмоқда. Ҳозирга қадар терма жамоа либосида 60 га яқин учрашувларда майдонга тушиб, 5 та гол урган. 

«БУХОРО»

Бухороликлар ҳам тайёгарликни Анталияда олиб боришмоқда. Яқинда жамоа сафига сербиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Александар Станисавлевич қўшилди. У ўтган мавсум «Қизилқум»да ўйнаб, 6та гол ва 12та ассист қайд этганди. Юртимизга келишига қадар Сербия, Австрия, Греция ва Қозоғистон лигаларида ҳам тўп сурган Станисавлевич «Бухоро» билан 2023 йил охиригача мўлжалланган шартномани расмийлаштирди.

«Бухоро» 27 январь куни Туркияда Тожикис­тон U-20 термасига қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа голарига Рўзимбой Аҳмедов, Ҳумоюнмирзо Иминов ҳамда Александар Касьян муаллифлик қилишди.

«Бухоро» - Тожикистон (U-20) - 3:1 

Голлар: Рўзимбой Аҳмедов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Александар Касьян.

«Бухоро»: Акобир Қаюмов, Фаррух Иброҳимов, Аббос Отахонов, Ихтиёр Тошпўлатов, Жамолиддин Убайдуллаев, Дилшод Жўраев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Жасур Азимов, Файзулло Жуманқўзиев, Рустам Абдуҳамидов, Рўзимбой   Аҳмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қобилжонов, Никола Стошич, Асилжон Бегимқулов, Обид Жўрабоев, Миржалол Жумаев, Абдухолиқ Қурбонов, Жасур Ҳасанов, Руслан Кораев, Александр Касьян, Сирож Мелиев.

«Бухоро»нинг Анталия йиғинига киритилган яна 3та назорат учрашуви санаси ва рақиблар маълум:

30 январь - «Ахмат» (Россия)га қарши

3 февраль - «Монтана» (Болгария)га қарши

5 февраль - «Астана» (Қозоғистон)га қарши.

 

«ТУРОН»

«Турон» 27 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетди. У ерда 10 февралга қадар шуғулланиш режалаштирилган.

«Турон» делегацияси

Раҳбарият: Абдуваҳоб Аҳмадалиев (бош директор), Андре Кирюхин (спорт директори), Бахтиёр Ашурматов (бош мураббий), Зоҳид Нурматов (катта мураббий), Чирица Августин (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий), Элдор Исабоев (дарвозабонлар мураббийи), Азиз Исомиддинов (ёрдамчи мураббий), Нозим Саматов (маъмур)

Дарвозабонлар: Раҳим Давронов, Достон Тўхтабоев

Ҳимоячилар: Хушнуд Авилов, Марлен Чобанов, Анри Чичинадзе, Аслиддин Тоштемиров, Жасур Ўринов, Абдуғани Камолов, Хуршид Мухторов, Абдулвосит Абдурашидов

Ярим ҳимоячилар: Билолхон Тошмирзаев, Абдулазиз Абдурашидов, Аъзам Алиев, Азим Аҳмедов, Қувондиқ Рўзиев, Сардор Абдураимов, Аюбхон Исоқов, Душан Стоилкович, Ислом Рашидхонов

Ҳужумчилар: Ҳумоюн Муртозаев, Азиз Ибрагимов, Шоҳназар Норбеков, Муҳаммаджаъфар Усмонов

Анталияда «Турон»га рақиб бўладиган 2та жамоа аниқ: 

1 февраль - «Единство» (Сербия)га қарши

5 февраль - «Черноморец» (Украина)га қарши

 

«ЛОКОМОТИВ»

«Локомотив» Туркия йиғини режасига киритилган 2-4-назорат ўйинларида 2та ғалаба ва дуранг қайд этди. 

«Локомотив» - «Струга» (Ш.Македония) - 2:1 (2:0)

Голлар: Санжар Қодирқулов (21), Рустам Соиров (39) - Фламур Таири (78-пен.).

«Локомотив» - «Дукажини» (Косово) - 1:1 (1:1)

Голлар: Шиме Жужул (25) - Аҳмад Янузи (25).

«Локомотив» - «Черноморец» (Украина) - 3:1 (1:1)

Голлар: Марат Бикмаев (13), Олег Зотеев (61), Маъруф Жумаев (87) - Сергей Политило (24).

«Локомотив»: Зафар Сафоев, Маҳди Абдураимов, Абдуллоҳ Йўлдошев, Дилшод Комилов, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Шерзод Комилов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Маъруф Жумаев, Марат Бикмаев, Анвар Алижонов, Али Абдураҳмонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Рустам Нортожиев, Олег Зотеев, Жалолиддин Жумабоев, Ислом Қобилов, Манучеҳр Сафаров, Жавоҳир Абдуалимов, Лазиз Мирзаев, Санжар Қодирқулов, Рустам Соиров, Шиме Жужул.

Тошкент клуби бундан олдин «Краснодар-2» билан баҳсда муроса кўчасини танлаганди - 0:0.

Айтганча, «Локомотив» ўтган мавсум U-19 жамоасидан U-21 таркибига сакраган 19 ёшли Мақсудхўжа Алохўжаев билан 3 йиллик профессионал шартнома тузди. 

 

«ДИНАМО»

Вадим Абрамов бошқарувидаги «Динамо» 25 январь куни Тошкентда «Металлург»га қарши саф тортди ва 1:1 ҳисобини қайд этди. Самарқадликлар 27-санада эса «Қизилқум»га қарши майдонга тушишди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. 29 январь куни «Машъал» билан бўлган ўйин аксинча, Абрамов жамоаси мағлубияти билан хотима топди (0:1) 

«Динамо» - «Металлург» - 1:1 (0:1)

Голлар: Абдужалил Маназаров (89-авт.) - Забиҳилло Ўринбоев (16).

«Динамо» (бошланғич таркиб): Фарҳод Раҳматов, Эркин Бойдуллаев, Хуршид Убайдуллаев, Комил Шарофутдинов, Бобур Мамадаминов, Жасур Қурбонов, Абдужамол Исроилов, Ҳазрат Турсунқулов, Элгужа Григалашвили, Францис Нарх, Баҳодир Насимов.

«Динамо» - «Қизилқум» - 3:2 (1:1)

Голлар: Францис Нарх (15, 60), Хуршид Убайдуллаев (55) - Жасур Холтўраев (5), Салоҳиддин Турсунов (80).

«Динамо» - «Машъал» - 0:1

«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Хуршид Убайдуллаев, Воҳид Оқбўтаев, Никита Шалеев, Акмал Козимов, Владислав Нуриев, Деррек, Илҳом Зоиров, Бобур Асадуллаев, Валерий Акопов, Баҳодир Абдувалиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Ягудин, Комил Шарофутдинов, Бобур Мамадаминов, Меҳриддин Мусурмонов, Абдужамол Исроилов, Жавлон Маликов, Жасур Қурбонов, Ҳазрат Турсунқулов, Францис Нарх, Элгужа Григалашвили, Баҳодир Насимов. 

 

«ШЎРТАН»

Алексей Евстафеев жамоаси ўтган ҳафта Ғузордаги йиғинни якунлаб, тайёргарлик жараёнини пойтахтга кўчирди. «Шўртан» футболчилари 11 февралгача Тошкентда шуғулланишади. Табиийки, йиғин режасига назорат учрашувлари ҳам киритилган.

 

«ЗОМИН»

Маълумотларга қараганда, Жиззах клубига туркиялик сармоядорлар қизиқишмоқда. Буни «Зомин бош мураббийи Асқар Умаров ҳам тасдиқлади: «Ҳа, клубимиз турк инвесторлари қизиқишлари доирасида турибди. Яқин кунларда расмий жараёнлар бўлиб ўтгач, бу ҳақда батафсил маълумот эълон қилинади. Агар келишув амалга ошса, «Зомин» молиявий жиҳатдан барқарор клубга айланади».

 

«ХОРАЗМ»

Тайёргарлик жараёнини Тошкент­да олиб бораётган «Хоразм» илк назорат учрашувида Суперлига иштирокчиси «Сурхон» устидан ғалаба қозонди - 2:1. 

«Сурхон» - «Хоразм» - 1:2

Голлар: Нуриддин Ҳасанов - Отажон Ниёзметов, Шаҳзод Бешимов (пен.). 

 

«АНДИЖОН-SGS»

Про лига дебютанти ҳам мавсумга ҳар томонлама пухта тайёр бўлиш ҳаракатида. Мураббийлар штаби режасига биноан, «Андижон-SGS» 10-24 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ташкил қилади. Мақсад - футболчиларнинг функционал тайёргарлигини янада кучайтириш, албатта. Қолаверса, андижонликлар апрель ойида Испаниянинг Барcелона шаҳрида ташкиллаштириладиган «Биз юлдузларни кашф этамиз» хал­қаро турнирига ҳам боришади.

Клубларнинг расмий сайтларидаги   маълумотлардан ҳам фойдаланилди