Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Кингсли Коман таркибда борми, демак, миллий лигада чемпионлик нақд!
Бу 12 йилдан буён тасдиқланаётган далил. Умуман, франциялик вингер фаолиятида 28-совринни қўлга киритди. 26 ёшига қадар! Энг кучли факт: Кингсли фаолиятида ҳеч қачон мавсумни чемпионлик унвонисиз тугатмаган, шунчаки, 1-ўриндан пастда қолиш нималигини билмайди.
Команчемпионлик сериясини «ПСЖ»да бошлади - 2013 ва 2014 йиллар Франция лигасида зафар қучди. Хусусан, биринчи олтин медаль расмийлаштирилган мавсум «ПСЖ» тарихида дебют қилган энг ёш футболчи бўлди (илк марта февралда майдонга тушганида, 16 ёшу 8 ойлик эди). Коман шундан сўнг «Ювентус»га ўтди ва Италияда ҳам кетма-кет 2 марта чемпионликка эришди.
Мана, «Бавария» сафига қўшилганидан буён ҳам футболчининг боши «олтин»дан чиқмаяпти. Шу ўринда битта аниқлик: Кингсли мавсум-2015/2016да ҳам Италия, ҳам Германияда чемпионлик мақомига эришди. Чунки мавсумни «А» серияда бошлаган, кейин трансферлар ойнасининг охирида Бундеслигага йўл олганди. Хуллас, Коман бу йил қаторасига 12-марта миллий чемпионат ғолибига айланиб, ноёб коллекциясига яна бир соврин қўшди. Фаолияти давомидаги жамоавий совринлари сони эса 28тага етди! Диққат қилинг, бу йигит атиги 26 ёшда. Ҳа, Коман «Ҳаёт бўйи ғолиб» иборасининг амалдаги ифодаси, шубҳасиз.
Сўз
- Чиндан ҳам, мағлубиятга тоқат қилолмайман. Баъзида шундай туюладики, менда мағлубиятдан нафратланиш ҳисси ҳаттоки, ғалаба қувончидан ҳам кучлироқ. Фақат ғалаба. Эҳтимол, давомий ғалабага кўникишим мумкиндир, лекин мағлубиятга эмас. Масалан, Германия кубогидан чиқиб кетганимизда, тун бўйи ухлолмадим. Агар сен мағлубиятдан нафратлансанг, олдингда бир йўл қолади - ҳар куни ғалаба қозониш. Кингсли Коман («Бавария» ярим ҳимоячиси).
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789