ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Баракали душанба
Душанба куни хориждаги футболчиларимиз учун баракали келди.
АПЛ-2021/2022 «Олтин бутса»си икки футболчига берилди - Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») ва Сон Хюн Мин («Тоттенхэм») чемпионат ўйинларида 23тадан гол уришди.
Тенглик. Мисрлик ҳужумчи бу совринга фаолияти давомида 3-марта эга чиққан бўлса, Осиё футболи юлдузи тўпурарлар пойгасида олдин ғалаба қозонган эмасди.
*** Муҳаммад Салоҳ АПЛ тарихида бош тўпурарга аталган «Олтин бутса»ни ютган футболчилар рўйхатида 2-ўринга кўтарилди. Бунга қадар Гарри Кейн («Тооттенхэм») ва афсонавий Алан Ширер пойгада 3 мартадан ғолиб чиқишганди. АПЛ рекордчиси - Тьерри Анри коллекциясида эса чемпионатнинг 4та «Олтин бутса»си бор. Демак, Мо Салоҳда кейинги мавсум франциялик собиқ амплуадоши натижасини такрорлаш имконияти бор. Шунингдек, Гарри Кейн ҳам шунга уриниб кўради, албатта.
*** «Тоттенхэм»да яйраётган Сон Хюн Мин АПЛ «Олтин бутса»сини қўлга киритган осиёлик биринчи футболчи бўлди.
*** Тарихда 8 нафар футболчи Англияда 2та ёки кўпроқ «Олтин бутса» ютган.
*** «Гол}пас» тизими бўйича жадвалга қарасак, Гарри Кейн суст стартга қарамай, чемпионатнинг англиялик энг яхши футболчиси мақомини оқлади. У «Тоттенхэм»нинг 26та голида бевосита қатнашди.
*** Жаррод Боуэн «Вест Хэм»ни охирига қадар олға бошлашга уринди. Унинг жами 22та голда иштирок этгани ва «Гол}пас» тизими бўйича иккинчи яхши натижага эришгани кўп нарсадан далолат. Умуман олганда, Жаррод фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказди.
*** Рейтингнинг 10-ўрнига жойлашган Жеймс Уорд-Проуз (15 очко) битта жиҳат бўйича етакчи. «Саутгемптон» етакчиси жарима зарбаларидан 4та гол урди. АПЛнинг якунланган мавсумида бошқа ҳеч ким «стандарт» (пенальти ҳисобдан ташқари)дан бунчалик самара чиқаргани йўқ.
Душанба куни хориждаги футболчиларимиз учун баракали келди.
«Байер»нинг турли мусобақалардаги 43 учрашувида 36 балл жамғарган мерган - 20 ёшли Флориан Виртц, Хаби Алонсонинг кутилмаган кашфиёти.
Тан олиш керак, 6-турнинг сешанба кунги 2 учрашувида 7 тадан гол киритилиши ва ҳар иккисида ҳам Тошкент вилояти жамоалари мағлуб бўлиши ғалати ҳол бўлди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789