ФУТБОЛ АТРОФИДА: Ибратли афсоналар
2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Кристиан Эриксеннинг айтишича, у турли чизмалар асосида ўйнашдан роҳатланади, фақат тўп билан кўпроқ ишласа, бас.
Даниялик футболчи жорий мавсумни анча яхши бошлади - «МЮ» клуби ва Дания миллий жамоаси ўйинларида 4та гол уришдан ташқари, 4та ассист қайд этди. Эриксен жумладан, ўтган пайшанба оқшоми Туркияда «Фенербахче»га қарши кечган ЕЛ баҳсида «МЮ»нинг асосий плеймейкери Бруну Фернандеш (португалиялик дисквалификацияга учраганди) ўрнини эгаллади. Бир кун олдин эса ўйинолди матбуот анжуманида бош мураббий Эрик тен Хагга ҳамроҳлик қилган Эриксен турли тактик чизмаларга мослашишда қийинчиликка учрамаслиги, хилма-хил услубларда ўйнашга мойиллигини алоҳида тилга олди.
- Кристиан, охирги мавсумлар сиз учун бироз оғир кечаётгандек...
- Ҳа, лекин ҳар мавсум бошқача тус олиши табиий ҳол. Футболчи баъзи мавсумларда яхши ўйнайди, гоҳида ишлари юришмайди. Тўғри, охирги икки мавсум давомида жароҳатлар туфайли жамоа билан нисбатан кам вақт ўтказдим. Муҳими, яхши спорт ҳолатида бўлганимда, ҳар доим тайёр турдим. Ҳозир «Юнайтед»да йўлга қўйилган ярим ҳимоя схемасида ўйнаш жону-дилим. Тушунарлики, футболчи ҳамиша иложи борича кўпроқ ўйнашни хоҳлайли, лекин охир-оқибат, таркибга кимлар киришини мураббий ҳал қилади. Сиз эса ҳар қандай вазиятда машғулотларда қўлдан келганича ишлашингиз шарт.
- Умуман, қайси тактик схемада яхшироқ ўйнайсиз?
- Мен учун клубнинг қайси чизмага таяниши иккинчи масала ҳисобланади. Зеро, ўйинлар бир-биридан фарқланади, барибир. «МЮ» одатда 4-2-3-1, 4-4-2 ёки 4-5-1 чизмаси бўйича ўйнайди. Булардан бирини танлашимдан маъно йўқ, тўп қандай ҳаракатлантирилишидан қатъий назар, майдонга тушсам, бас.
- Туркиядаги стадионлар атмосфераси ҳақида эшитгандирсиз. Олдин ҳам бу ерда ўйнаганмисиз?
- Ҳа, Туркияда ўйнаш тажрибасига эгаман. Бир неча йил олдин Дания термаси сафида туркларга қарши кечган баҳсда иштирок этгандим. Қисқаси, бу ерда майдонга тушиш қандайлиги ҳақида муайян тасаввурга эгаман. Ўтган мавсум эса «Галатасарой» билан ўйинни ўтказиб юбордим ва атмосфера қандайлигини яқиндан кўрдим. Менимча, «Фенербахче»га қарши ўйинда ҳам трибуналар қайнаса керак. Муҳими, мураббий айтганидек, худди шундай муҳитда ўйнашни яхши кўрамиз. Ўйлайманки, ҳар қандай футболчи стадиондаги қайноқ атмосферани алоҳида қадрлайди.
- «МЮ» ҳозирча ЕЛда бироз ишончсизроқ ўйин кўрсатмоқда. Бунга нима дейсиз?
- Менимча, ишонч катта роль ўйнайди. Айтиш шарт эмас, дуранг ва мағлубиятлар жамоада ишончни маълум даражада пасайтиради. Дейлик, «Твенте» билан ўйинда ғалабага яқин эдик, аммо якуний натижа - дуранг. Асосий жиҳат шуки, шундан буён гуруҳимиз тобора бирлашаётганини яққол ҳис қиляпман. Дейлик, бир нечта яхши ўйинлар ўтказдик. Умуман, ҳар қандай учрашувда фақат ғалабани кўзлаймиз. «Юнайтед» сафида ўйнаганингизда, бошқача бўлиши мумкин эмас. Асосий мақсад - ғалаба. Нима бўлишидан қатъий назар, шунга интиламиз, албатта.
- Келажак ҳақида: «МЮ»да қолишни ўйлаяпсизми ёки...?
- Қолиш-қолмаслик тўлиқ ўзимга боғлиқ эмас, ўртадаги шартнома муддати тугагач, қарорни клуб раҳбарияти чиқаради. Ҳозирги ҳолатда бу ерда ўтаётган вақтдан завқ-ланяпман. Умуман, охирги бир неча йилдан буён фаолиятимдан қониқяпман. Шундай экан, ёз келсин, агар клуб қолишимни истаса, бу чорловни жиддий қабул қиламан, албатта.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Бразилиялик Неймарнинг трансфери Саудия Арабистони футболи чин гранди «Ал-Ҳилол»га жуда-жуда қимматга тушаётгани ўз-ўзидан тушунарли.
Яқиндагина «Редд Булл» тизимидаги клубларда ишлаш бўйича шартнома тузган «Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Einfach mal Lupen подкастида Германия миллий жамоаси афсоналаридан бири Тони Кроос билан чақчақлашди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789