Курашда «Ньюкасл» етакчи...

Курашда «Ньюкасл» етакчи...

«Тоттенхэм» ва «Ньюкасл» АПЛни тарк этган «Лестер» жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисонни ўз таркибига қўшиб олиш ниятида.

Англия миллий жамоаси аъзоси трансфери учун музокаралар яқин орада бошланиши кутилмоқда. Лондонликлар бош мурабийи Англелос Постекоглу Меддисони ўзи қурмоқчи бўлган таркибнинг муҳим аъзоси сифатида кўрмоқда. «Ньюкасл» эса 2022 йилдан бери футболчини сотиб олишга ҳаракат қилади. Айни дамда «ҳаккалар» фаворит ҳисобланади. Сабаби Жеймс Чемпионлар Лигасида ўйнашни жуда истайди. «Лестер» раҳбарияти ҳам шартномаси якунига етишига бир йил қолган ва юқори лигада ўйнашни хоҳлаётган футболчи учун яхши нарх таклиф этилса, уни кўриб чиқишини айтиб ўтган. Маълумот учун, 26 ёшли ҳавбек ўтган мавсум АПЛда 30 ўйинда иштирок этиб, 10та гол ва 9та ассистни ўз номига ёздирган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.