АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Россия. РПЛ 7-турида 2 нафардан ҳамюртимизни ўз сафига олган «Пари НН» ва «Рубин» клублари ўзаро тўқнаш келди.
Бироқ легионерларимизнинг йўллари майдонда кесишгани йўқ. Чунончи, «Пари НН» ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев 82-дақиқадагина захирадан тушди, ўйинни «Рубин»нинг бошланғич таркибида бошлаган Умарали Раҳмоналиев эса 78-дақиқагача ҳаракатланди. Қолган икки вакилимиз - Руслан Жиянов («Пари НН») ва Рустам Ашурматов («Рубин») ўйиндан четда қолишди. Натижага келсак, Нижний Новгород жамоаси 2:1 ҳисобида устун келди. Ўз ўрнида айтиш керак, Рустам Ашурматов ҳафта ўртасида ўтказилган Россия кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги «Рубин» - «Урал» ўйини (2:1)да ўз ҳисобига гол ёздириб қўйганди. Якунда у Қозон клубининг «Телеграм» каналида ўтказилган сўров натижасига мувофиқ, учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. РПЛ 7-турининг марказий ўйини сифатида эътироф этилган ЦСКА - «Зенит» тўқнашувида эса кучлар тенг келди - 1:1. «Армиячилар» ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев бу учрашувда майдонга туширилмади. Ваҳоланки, ёш легионеримиз Россия кубогидан ўрин олган «Сочи»га қарши баҳс (0:0, пенальтилар серияси бўйича 5:4 - ЦСКА ғалабаси)да илк марта «ҳарбийлар»нинг бошланғич таркибидан ўрин олган ва 70-дақиқагача тўп суриб, чакки таассурот уйғотмаганди.
Франция. Ўтган мавсум Лига 1да 2-ўринни эгаллаган «Ланс»нинг ишлари асло юришмаяпти. Абдуқодир Ҳусановнинг жамоаси Франция чемпионати 4-турида «Монако» меҳмони бўлиб, йирик - 0:3 ҳисобида енгилди. Жамоа бош мураббийи Франк Эз бу сафар ҳам легионеримизни жангга ташлагани йўқ. Лансликлар 4та ўйиндан сўнг атиги 1 очко билан турнир жадвали 17-поғонасида боришмоқда.
Италия. «Кальяри» ва Элдор Шомуродовнинг ишлари ҳам яхши эмас. Клаудио Раньери шогирдлари «А» серия 3-тур ўйинини сафарда «Болонья»га қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Миллий жамоамиз сардори ўйинга иккинчи бўлим бошида қўшилди, аммо бирор самарали ҳаракати билан кўзга ташланмади. «Кальяри» 3-турдан сўнг 1 очкога эга ва турнир жадвалида 19-ўринни банд этиб турибди.
Туркия. Суперлига 4-туридан ўрин олган «Ризеспор» - «Фотиҳ Қорагюмрюк» ўйини тақдирини мезбон жамоанинг ягона голи ҳал қилди. Эътиборлиси, бу учрашувда икки легионеримиз майдонда қисқа вақт ўзаро рақиб бўлди. Яъни «Фотиҳ» ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров 69-дақиқада сафга қўшилган бўлса, «Ризеспор» ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов 89-дақиқада майдонга тушди. Айтиш жоиз, Ҳусниддин жароҳат туфайли орада жамоасининг 2та ўйинини ўтказиб юборганди. Шукуровнинг сўнгги лаҳзада сариқ карточка олганини ҳам қайд этиш жоиз. «Ризеспор» халқаро танаффусга Суперлига турнир жадвали 6-поғонасида чиққан бўлса (клуб 4та ўйинда 7 очко олди), «Фотиҳ Қора-гюмрюк» 4 очко билан 13-поғонада.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789