Аморимнинг дастлабки трансфер мақсади аниқ
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Италия. Элдор Шомуродов ниҳоят, «Рома» ўйинида яна кўриниш берди.
Жозе Моуриньо «Лечче»га қарши кечган уй учрашуви («А» серия 9-тури)да ҳамюртимизни 77-дақиқадагина жангга ташлади. «Бўрилар» бу вақтда 2:1 ҳисобида олдинда эдилар ва якунда ғалабани сақлаб қолдилар.
Туркия. «Фотиҳ Қорагюмрюк» клуби Суперлига 9-турида «Фенербахче» меҳмони бўлиб, рақибга жиддий қаршилик кўрсатди. Бироқ нақ 9та гол урилган учрашув мезбон жамоа фойдасига тугади - 5:4. «Фотиҳ» сафидаги Отабек Шукуров доимгидек, бошланғич таркибдан жой олди ва орада (62-дақиқа) сариқ карточка ҳам «ишлади».
Қозоғистон. Таркибида икки ҳамюртимиз - Одил Абдумажидов ва Шаҳбоз Умаровни жамлаган «Ордабаси» ҚПЛ 22-турида қақшатли мағлубиятга учради - «Астана» майдонида 0:6. Ҳар икки легионеримиз «Ордабаси»нинг асосий таркибида майдонга тушди. Одил Абдумажидов 65-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берган бўлса, Умаров тўлиқ вақт тўп сурди. Дарвоқе, аввалги учрашувда гол уриб, «Ордабаси»нинг «Атирау»дан устун келиши (2:0)га катта ҳисса қўшган Абдумажидов якунда тур рамзий жамоасига киритилганди.
Россия. РПЛ 12-турида икки легионеримиз жамоаси - «Торпедо» ва «Пари НН» ўзаро тўқнаш келди. Бироқ 0:0 ҳисоби қайд этилган баҳсда Москва клуби вингери Ҳожимат Эркинов дисквалификация туфайли майдонга тушмади. «Пари НН» ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев эса 80-дақиқадагина захирадан ўйинга қўшилди. Шунингдек, Остон Ўрунов («Урал») ҳам тур учрашувида қатнашгани йўқ. Унинг жамоаси эса Екатеринбургда «Химки»дан муҳим 3 очкони тортиб олди - 2:1.
Қатар. Сардор Рашидов Қатар кубоги гуруҳ босқичи 4-тур баҳсида «дубль» расмийлаштириб, «Умм Салал»нинг меҳмонда «Ал-Вакра»дан 5:3 ҳисобида устун келишида бош ролни ўйнади. Айтиш жоиз, у кубок турнирининг олдинги 2та ўйинида ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйганди.
***
Айтганча, «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминов «Спорт-Экспресс» нашрига берган интервьюсида РПЛда ўйнаётган икки ҳамюртимиз истиқболига ишонч билдирди. «Ўзбекистонда Шомуродов издошлари борми? Ҳа. Дейлик, «Пари НН»даги Иброҳимхалил Йўлдошев - иқтидорли, келажаги бор ўйинчи. Унинг Россияга мослашиши учун ярим ойча вақт кифоя қилди. Айни пайт Йўлдошев олдида РПЛнинг икки клубидан аниқ таклиф бор. Шунингдек, Осиё клублари ҳам унга бефарқ эмас. Йўлдошевнинг тенгдоши - «Торпедо»да ўйнаётган Ҳожимат Эркинов Камерун термасига қарши ўйинда миллий жамоа либосида гол урди. Бу йигитлар ҳали ўсишда давом этишади. Ўзбекистонда собиқ иттифоқ мураббийлар мактабининг ўзига хос анъаналари сақлаб қолинган, ҳукумат ҳам инфратузилмага катта маблағ ажратмоқда. Сўнгги 20 йилда фақат вилоят марказлари эмас, туманларда ҳам янги стадионлар қад ростлади. Ёшларнинг футболга оқими улкан - биргина «Бунёдкор» академиясида қарийб 2000 нафар бола шуғулланмоқда. Бу ўз мевасини ҳам бермоқда», - деди Россияда фаолият юритаётган Қаҳҳор Мўминов.
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Неймар тиззасидан олган жароҳатидан сўнг футболчилик фаолиятини якунламоқчи бўлганини тан олди.
«ПСЖ»нинг франциялик ҳужумчиси Рандал Коло Муани Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Fussball.news мухбири Кристофер Мишел.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789