Лука Модрич: «Реал» - мен учун ҳаёт!»

Лука Модрич: «Реал» - мен учун ҳаёт!»

Хорватиялик тиниб-тинчимас Лука Модрич «Реал» таркибида 500та ўйин маррасини «уриб» қўйди:

Каталонияда ўтган охирги «Эль-класико» (2:1) миттигина ярим ҳимоячи учун юбилей ўйин бўлганди. Лука яқинда «Қироллик клуби» расмий канали меҳмони бўлди ва Мадриддаги фаолиятининг энг муҳим босқичларини эслади, яна муҳим аҳамиятга эга эсдалик футболкалари ҳақида гапирди.

Мадриддаги йўли

- «Реал Мадрид» - мен учун ҳамма нарса. Шунчаки, ҳаётимнинг ажралмас қисми, оилам, борлигим. Хорватияданман, ўша ерда туғилиб-улғайганман, лекин 11 йилдан буён Испанияда яшаяпман. Қисқаси, бу ерда ўзимни худди уйдагидек ҳис қиламан. Асосийси, футбол тарихидаги энг яхши клубда таърифланмас воқеаларни бошдан кечирдим. Албатта, бунинг учун «Мадрид»дан бир умр миннатдорман.

«Реал» либосидаги 200-ўйини

- Махсус рақам. Очиғи, «Реал»да 200та ўйин - бу жуда кўп. Қолаверса, ўша вақт «Десима» (ЧЛда 10-ғалаба)  расмийлаштирдик. «Мадрид» бу ғалабани анча узоқ кутганди, қолаверса, «Десима»ни 10-рақам остида нишонладим. Қисқаси, ҳар томонлама, аҳамияти юқори воқелик. Оддий айтганда, 200-ўйин фаолиятимда алоҳида ўрин тутади - махсус белги.

ЕЧЛда кетма-кет 3та ғалаба

- Жамоа футболкасидаги 250-ўйиним Киевда ўтган ЧЛ финалига тўғри келди ва биз турнирда қаторасига 3-ғалабани расмийлаштирдик. Бунақасига ишониш қийин. Биламизки, футбол тарихида бошқа бирор клуб бундай натижага эришмаган. Финалда кийган футболкам ҳозир ҳам ажойиб ҳолатда. Умуман, ўша мавсум ўта муваффақиятли тус олган, жамоадошларим билан ҳар бир ўйин ва курашдан ўзгача завқланган эдик.

300-ўйин ва «Олтин тўп»

- Ўзи азалдан 300-рақамни ёқтираман. 300-ўйинимдан эсдалик бўлиб қолган футболканинг қадри жуда баландлиги ўз-ўзидан тушунарли. Бинобарин, ўша пайт «Олтин тўп» соҳибига айланган эдим. Хорватия миллий жамоаси жаҳон чемпионатида қойилмақом даражада ўйнади ва бунинг самараси ўлароқ, асосий индивидуал мукофотни қўлга олдим. Қисқаси, 300-ўйин ва унинг атрофидаги воқеаларни ҳеч қачон унутмайман. Айтишим мумкинки, бу футболка мен учун энг қадрлиларидан бири ҳисобланади.

350-ўйин: «Эль-класико» ва гол 

- Яна бир махсус футболка. Ахир ўшанда азалий рақиб - «Барселона»га қарши ўйнадик, Тўғри, учрашув бошида захира ўриндиғида қолдим, лекин майдонга тушиш иштиёқида ёнардим. Ўзи «Класико»да иштирок этиш жону-дилим. Зеро, бу махсус ўйин саналади. Ўшанда жамоамиз устунликка эришди, мен эса финал ҳуштаги янграшига чамаси 30 дақиқа қолган вақт майдонга тушдим. Эсимда, ўйин­га қўшилганим билан кулгули ҳолат юзага келганди: тўпни олгач, четда майдонга тушишга ҳозирланаётган Родригога кўзим тушди. У ўша пайт жуда яхши спорт формасида эди. Қисқаси, Родригога бир қарадим ва тўпни унга узатдим. Ваҳоланки, ҳали ўйинга қўшилмаган эди. Эсда қоларли ва кулгили вазият. Родриго майдонга тушганидан кейин бу борада ҳазиллашишга ҳам улгурдик. Орадан кўп ўтмай, у мени тўп билан таъминлади ва 2-3та ҳаракатни амалга ошириш асносида гол урдим. Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбам ўта чиройли чиқди. Бу гол миямга муҳрланганини ҳам айтишим керак. Умуман, футболчи бундай зарбалар устида қанча кўп ишласа, самараси шунчалик яхши чиқаверади.

400-ўйин ва унутилмас ЧЛ

- 400-ўйинимга гувоҳ футболкада   «Камп Ноу»га бордим ва яна бир унутилмас «Класико»да қатнашдим. Муҳими, ортга ғалаба билан қайтдик. Қисқаси, «400» белгиси ҳам тарихга муҳрланди. Ўшанда фантастик футбол намойиш этганимиз ҳам бу футболка   қадрини ошириб юборди ўз-ўзидан. Бундан ташқари, мавсумни Парижда юқори нотада якунладик - ЧЛ кубогини 14-марта қўлга киритдик. Ғалаба қозонганимиз ҳам майли, турнир сценарийси абадий эсда қолади. Чунки финал сари боришда Европанинг энг сара клубларига қарши ўйнадик, «Бернабеу»да сеҳрли «кам­бэк»ларни амалга оширдик. Чемпионлар Лигаси шоҳсупасига олиб борувчи ажойиб йўл! Бунақаси ҳали-вери такрорланмаса керак. Шундай экан, бу футболка ҳам мен учун ўзига хосларидан биридир.

Чемпионлар Лигаси  зарварағи

- Очиғи, асосий еврокубокда 5 марта зафар қучиш - ақл бовар қилмайдиган юриш. Бунақасини ҳеч қачон на тасаввур қилганман, на ўйлаганман. Албатта, «Реал» сафига қўшилганингиздан кейин ўз-ўзидан Чемпионлар Лигаси, Ла Лига ва «Қирол кубоги» каби йирик турнирларда зафар қучишни хоҳлайсиз. Чунки клуб фалсафаси шу. Аммо ЧЛда нақ 5 марта ғалаба қозонишни хаёлимнинг бир чеккасига ҳам келтирмагандим. Тўғриси, ҳали ҳам қисқа вақт ичида шу қадар катта ишни амалга оширганимизни тўлиқ англамаганмиз.

Бензема, Зидан ва  «Олтин тўп»

- Яна бир муҳим воқелик - 450-ўйин! «Бернабеу»да гол уриш эса янада ёқимли ва муҳим. Эътиборли томони, ўша ўйинга сардорлик боғичи билан тушгандим. Учрашув яна шуниси билан эсимда қолганки, Карим Бензема майдонга тушишдан олдин «Олтин тўп»­ни кўрсатганди мухлисларимизга. Яна бир томони, Зидан ҳам келганди ва мукофотни Каримга иккимиз биргаликда топширганмиз. Шунча воқеликка қўшимча тарзда «Се­вилья» дарвозасига гол ҳам урдим. Ҳа, сеҳрли оқшом!

Ниҳоят, 500-ўйин!

- Буниси ҳақида нима де­йишни ҳам билмайман - шунчаки, ақлга сиғмас натижа. «Реал» футболкасида 500та ўйин маррасига етиш ҳайратланарли. Фантастика! «Мадрид»нинг бутун ҳаёти давомида 500та ўйин довонидан ошиш камдан-кам футболчиларга насиб этгани тушунарди. Бас, шундай экан, ўз натижам билан чинакамига фахрланишим мумкин. Умуман, футболда соврин ва шахсий мукофотлардан ҳам, турли статистик натижалардан ҳам муҳимроғи бор - бу мухлислар эътирофи. Шукрки, бу ерда ҳар доим оташқалб ва талабчан мухлислар меҳрини яққол ҳис этдим. Мухлисларни эса оддий ўйин билан алдаш мумкин эмас. Ҳар сафар «Бернабеу» майдонига қадам ташлаганимда, трибуналардаги муҳитни кўриб, дилим яйраб кетади. Тинимсиз қўллаб-қувватлашга жавобан ҳар доим қўлдан келганича ҳаракат қиламан. «Бернабеу»га миннатдорчилик билдиришнинг ўзга йўли йўқ!

- Очиғи, асосий еврокубокда 5 марта зафар қучиш - ақл бовар қилмайдиган юриш. Бунақасини ҳеч қачон на тасаввур қилганман, на ўйлаганман. Албатта, «Реал» сафига қўшилганингиздан ке­йин ўз-ўзидан Чемпионлар Лигаси, Ла Лига ва «Қирол кубоги» каби йирик турнирларда зафар қучишни хоҳлайсиз. Чунки клуб фалсафаси шу. Аммо ЧЛда нақ 5 марта ғалаба қозонишни хаёлимнинг бир чеккасига ҳам келтирмагандим. Тўғриси, ҳали ҳам қисқа вақт ичида шу қадар катта ишни амалга оширганимизни тўлиқ англамаганмиз.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.