«Манчестер Сити» 7 марта Англия кубоги соҳибига айланди

«Манчестер Сити» 7 марта Англия кубоги соҳибига айланди

Олдин хабар берганимиздек бугун машҳур "Уэмбли" стадионида жорий мавсумдаги Англия кубоги финал учрашуви ўтказилди.

«Манчестер» дербиси остида кечган ушбу ўйинда кутилганидек амалдаги чемпион ғалаба қозонди. Баҳснинг 14-сониясидаёқ асли турк бўлган германиялик Илкай Гундўған ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Бруну Фернандеш пенальтидан мувозанатни тиклади – 1:1.

Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида яна ўша 32 ёшли Гундўған ажойиб зарбаси билан дублга эришди – 2:1.

Якунда ушбу натижа ўзгармади ва «Манчестер Сити» Премьер-лигадаги чемпионликдан кейин Англия кубоги соҳибига ҳам айланди.  Хуллас ҳозирча уларда "дубль" натижа.  Олдинда жамоани 10 июнь куни «Интер»га қарши ЕЧЛ финали кутиб турибди. 
Айтганча, Гвардиола жамоаси ушбу турнирда 7 марта зафар қучди. Бу борада "Арсенал" (14 марта), "МЮ" (12), "Ливерпуль" (8), "Тоттенхэм"(8), "Челси" (8)ва "Астон Вилла" (7) клублари "шаҳарликлар"дан олдинда боришмоқда.

Англия кубоги. Финал 
МАНЧЕСТЕР СИТИ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – 2:1  (1;1) 
Голлар: 1:0 – 1 Гундўған, 1:1 – 33, пенальти Бруну Фернандеш, 2:1 – 51 Гундўған. 
Манчестер Сити – Ортега, Уокер, Рубен Диаш, Аканджи, Стоунз, Гундўған, де Брюйне (Фоден, 76), Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Холанд. 
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Линделеф (Мактоминей, 83), Шоу, Эриксен (Гарначо, 62), Каземиро, Фред, Бруну Фернандеш, Санчо (Вегорст, 78), Рэшфорд. 
Огоҳлантиришлар: Уан-Биссака (45), Фред (79), Ортега (81).