«Манчестер Сити» — Европа Суперкубоги ғолиби

«Манчестер Сити» — Европа Суперкубоги ғолиби

Кеча тунда Европа Суперкубоги учун ЧЛ ғолиби «Манчестер Сити» ва Европа Лигаси чемпиони «Севилья» ўзаро тўқнаш келишди.

Грецияда ўтган ушбу баҳснинг асосий вақтида Юсуф Ан Носирининг бош билан урган голига «шаҳарликлар» вакили Коул Палмер жавоб берди. 
Айтганча, янги регламентга кўра қўшимча бўлимлар ўтказилмади. Пенальтилар сериясида эса омад Хосеп Гвардиола жамоасига омад кулиб боқди. Шундай қилиб, «Сити» ўз тарихида илк 1-марта ушбу турнирда зафар қучди. 

УЕФА Суперкубоги
Пирей. "Георгиос Караискакис" стадиони. 29207 томошабин.
Манчестер Сити — Севилья 1:1 (Пенальтилар серияси — 5:4).
Голлар: Палмер (63) — Ан-Носири (25). 
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Аканжи, Гвардиол, Аке, Ковачич, Грилиш, Родри, Фоден, Палмер (Альварес, 85), Ҳоланд.
Севилья – Буну, Навас (Монтиэль, 83), Баде, Гудель, Акунья, Ракитич, Ламела (Сусо, 90+3), Окампос, Торрес (Санчес, 74), Жордан, Ан-Носири (Мир, 90+3). 
Огоҳлантиришлар: Баде (33), Ламела (62), Санчес (90).