Мавсумлар оралиғида: Синов-назорат ўинлари "кучаймоқда"...

Мавсумлар оралиғида: Синов-назорат ўинлари "кучаймоқда"...

«Пахтакор» Анталия йиғинидан ўрин олган иккинчи назорат ўйинида Лихтенштейннинг «Вадуц» клуби билан куч синашиб, 1:2 ҳисобида ютқазди

 Амалдаги чемпионнинг ягона голига 38-дақиқада ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов узатмасидан сўнг Аббос Файзуллаев муаллифлик қилди. Айтиш ўринли, Максим Шацких иккинчи бўлимда таркибни тўлиқ алмаштирди. 

«Пахтакор» - «Вадуц» (Лихтенштейн) - 1:2 (1:1)

Голлар: Аббос Файзуллаев (38) - Фер (33), Сесере (84).

«Пахтакор» (биринчи бўлим): Суюнов, Турдимуродов, Турсунов, Абдумажидов, Поёнов, Раҳматуллаев (Ўктамов, 30), Ўринбоев, Файзуллаев, Жабборов, Холматов, Холдорхонов.

«Пахтакор» (иккинчи бўлим): Қувватов, Ҳамроалиев, Ҳамробеков, Турғунбоев, Черан, Папава, Ҳамдамов, Тодоров, Собирхўжаев, Сайфиев, Азмиддинов, Ўктамов.

Охирги маълумотларга қараганда, «Пахтакор» 2023 йил давомида Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби билан 2 марта куч синашиб кўради. Дастлабки ўйин 25 февраль куни «Пахтакор» стадионида ташкил этилса, жавоб баҳси ёзда Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтади.

 

«НАВБАҲОР» 

Туркия йиғинини давом эттираётган «Навбаҳор» навбатдаги ўртоқлик ўйинида «Пари НН»ни 16-дақиқада Шоҳруз Норхонов томонидан урилган ягона гол эвазига енгди. Маълумот учун, Белекда ташкиллаштирилган ушбу баҳсда рақиб жамоа сафидаги ҳамюртимиз Иброҳимхалил Йўлдошев танаффусдан сўнг майдонга тушди.

«Пари НН» (Россия) - «Навбаҳор» - 0:1 (0:1)

Гол: Шоҳруз Норхонов (16).

«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Игорь Голбан, Иброҳим Йўлдошев, Лука Чермель, Йован Жокич, Аброр Исмоилов, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Жасур Яхшибоев, Шоҳруз Норхонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Шаҳбоз Жўрабеков, Дониёр Абдуманнопов, Темурхўжа Абдухолиқов, Асадбек Собиржонов, Фаррух Икромов, Шодиёр Шодибоев, Владимир Козак, Музаффар Мўминов, Даврон Олимжонов.

Наманганликларга Туркияда спарринг-рақиб вазифасини ўтайдиган яна 2та клуб маълум бўлди. Самвел Бабаян шогирдлари 11 ва 16 февраль кунлари тегишлича Россиянинг «Уфа» ва «Балтика» клубларига қарши ўйинда майдонга тушишади. 28 январь кунига эса «Семтември» (Болгария) билан баҳс белгиланган. «Навбаҳор» шунингдек, 1 февралда «Рубин»га қарши ўйнайди.

 

«НАСАФ»

Қаршида шуғулланаётган «Насаф» 27 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади ва у ерда 15 февралгача йиғин олиб боради. Режага мувофиқ, Рўзиқул Бердиев жамоаси ОЧЛ «плей-офф» ўйинига қадар Анталияда жами 8та назорат учрашувида майдонга тушади. Аниқроғи, «аждарлар»га «Дечич» (Черногория), «Полисся» (Украина), «Брук-Бет Термалика» (Польша), «Лвив» (Украина), «Дила» (Грузия), «Кедаҳ Дарул Аман» (Малайзия), «Минай» (Украина) ва «Ордабаси» (Қозоғистон) жамоалари рақиб бўлади.

 

АГМК 

Олмалиқ клуби сафига аввалги мавсум «Сурхон»да ўйнаган испаниялик ҳужумчи Рубен Санчес қўшилди. Жамоа ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов эса тизза жароҳати туфайли Германияга учиб кетди. У яқин орада операция столига ётади. БААда давом этаётган йиғинга келсак, Миржалол Қосимов жамоаси аввалги ҳафта 3та назорат ўйинида майдонга тушиб, 1та ғалаба («Ал-Ҳамриаҳ» - 1:0) ва 2та мағлубият («Шабаб Ал-Аҳли» - 0:1; «Спартак» - 1:3) қайд этди. 

«Шабаб Ал-Аҳли» (БАА)  — АГМК - 1:0

Гол: Сезар.

Мазкур учрашувда «Шабаб Ал-Аҳли» сафидаги ҳамюртимиз Азиз Ғаниев ҳам майдонга тушди. 

«Ал-Ҳамриаҳ» (БАА) — АГМК - 0:1

Гол: Муҳаммаданас Ҳасанов (39).

АГМК: Валижон Раҳимов, Элдор Бегимов, Артём Филипосян, Сардор Раҳмонов, Виталий Денисов, Алишер Жалилов, Ойбек Рустамов, Сиёвуш Хақназари, Шоҳруҳ Гадоев, Мартин Боаке, Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захирадан майдонга тушганлар: Анзур Исмоилов, Абдулла Абдуллаев, Миржамол Қосимов, Хуршид Ғиёсов, Акрам Комилов, Сарвар Аблаев, Мурат Эрматов, Миржаҳон Мираҳмадов, Бобур Собиров.

АГМК - «Спартак» (Россия) - 1:3 (1:2)

Голлар: Мартин Боаке (24) - Зорин (22), Кейта Бальде (43), Соболев (58).

АГМК: Ботирали Эргашев, Элдор Бегимов, Анзур Исмоилов, Сардор Раҳмонов (Артём Филипосян, 57), Акрам Комилов (Виталий Денисов, 65), Абдулла Абдуллаев, Сиёвуш Ҳақназари (Алишер Жалилов, 65), Миржамол Қосимов (Ойбек Рустамов 65), Хуршид Ғиёсов, Мартин Боаке (Миржаҳон Мираҳмадов, 65), Муҳаммаданас Ҳасанов (Шоҳруҳ Гадоев, 46).

Айтиш керак, «Спартак» аслида «Левски» билан ўйнаши керак эди, бироқ Болгария клуби ўз мухлислар босими остида учрашувдан воз кечди. 

 

«ҚИЗИЛҚУМ»

Навоий клубига янги спорт директори тайинланди. Эндиликда бу лавозимда мухлисларга яхши таниш собиқ ҳужумчи Воҳид Шодиев ишлайди. У бир неча мавсумдан буён «Қизилқум» U-19 жамоасини шуғуллантираётганди. Таркибдаги ўзгаришларга келсак, Асрор Алиқулов жамоаси машғулотларига нигериялик  Ифеаньи Ифеаньи ва россиялик ҳимоячи Николай Тарасов қўшилишлари мумкин. Ифеаньи 2020-2021 йиллар «Машъал»да ўйнаган бўлса, Тарасов «Атирау»- (Қозоғистон)да тўп сурган. шунингдек, Суперлига-2022нинг энг яхши ассистенти Александар Станиславлевич катта эҳтимолки, «Қизилқум»да қолади. Эслатма, аввалроқ сербиялик ярим ҳимоячига «Насаф» қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

«Қизилқум» Тошкент йиғини доирасида «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

«Қизилқум» - «Сўғдиёна» - 2:1

Голлар: Ислом Тошпўлатов, Даврон Анваров - Женан Зажмович.

 

«ОЛИМПИК»

«Олимпик» етакчиларидан бири Руслан Жиянов фаолиятини Россия­нинг «Пари НН» клубида давом эттириши мумкин. Metaratings.ru сайти хабарига қараганда, Нижний Новгород жамоаси Жиянов трансферини ёзда амалга оширмоқчи. 21 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум Суперлиганинг 25та ўйинида 5та гол ва 4та ассист қайд этганди. Transfermarkt портали футболчи трансферини 400 минг еврога баҳоламоқда. Маълумот учун, айни пайт «Пари НН» таркибида ҳимоячимиз Иброҳимхалил Йўлдошев тўп сурмоқда. Олдинроқ Жияновнинг Россия­га йўл олгани ва «Краснодар» ёки «Ростов» кўригида қатнашиши ҳақида ҳам хабарлар тар­қалганди. 

 

«СЎҒДИЁНА»

Жиззах клуби ҳимоячи Бобур Йўлдошев билан 1 йиллик шартнома тузди. Фаолияти давомида «Локомотив», «Нефтчи» ва АГМК клубларида тўп сурган футболчи ўтган мавсум «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилганди: жами 21та ўйин, 1та гол ва 1та самарали узатма. Бундан ташқари, бельгиялик ҳужумчи Исиc Тарик ва босниялик Женан Зажмович ҳам 1 йиллик шартнома асосида «Сўғдиёна» сафига қўшилишди. 1994 йили туғилган Тарик шу кунга қадар «Турбина», «Радник», «Каплина», «Олимпик», «Челик Зенича», «Перак», «Кукеси» жамоаларида ўйнаган. 29 ёшли ҳужумчи Зажмович эса Хорватиянинг «Локомотив», «Сесвите» Босниянинг «Травник», «Железничар», «Велез Мостар» клубларида ҳаракатланган. Унинг сўнги жамоаси - «Радник» (Сербия).

«Сўғдиёна»нинг тайёргарлигига келсак, жамоа Чиғатойда «Қизилқум»га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида ютқазди. Шунингдек, жиззахликлар «Андижон»дан ҳам енгилишди - 0:1.

«Қизилқум» - «Сўғдиёна» - 2:1

Голлар: Ислом Тошпўлатов, Даврон Анваров - Женан Зажмович.

«Андижон» - «Сўғдиёна» - 1:0 (1:0) 

Гол: Иброҳим Ғанихонов (45-пен.).

«Сўғдиёна»: Ширинбой Абдуллаев, Тарик Исич, Марко Колакович, Алишер Салимов, Жавоҳир Ҳусанов, Искандар Шайқулов, Станислав Андреев, Улуғбек Абдуллаев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Даниэль Насриддинов, Женан Зажмович.

Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Соибов, Самандар Мавлонқулов, Аюбхон Нўъмонов, Муҳаммад Йўлдошев, Элёр Орифов, Рустам Азимов.

 

«БУНЁДКОР»

«Қалдирғочлар» Абу-Даби йиғини доирасида Россиянинг ««Локомотив» (Москва) ва «Ростов» клубларига қарши майдонга тушишди. «Темирйўлчилар» билан баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, ростовликлар «Бунёдкор»га умуман имкон қолдиришмади - 4:0.

«Локомотив» (Россия) - 

«Бунёдкор» - 1:1 (1:1)

Голлар: Иван Игнатьев (11) - Игор Иванович (44).

«Бунёдкор»: Суҳроб Султонов, Даврон Эргашев, Жасур Ёқубов, Авазбек Ўлмасалиев, Акбар Исматуллаев, Расул Йўлдошев, Жасур Ҳакимов, Игор Иванович, Наримон Аҳмаджонов, Музаффар Олимжонов, Суҳроб Иззатов.

Захирадан майдонга тушган футболчилар: Абдуллоҳ Омоналиев, Фарҳод Ўткиров, Оллоберган Каримов, Муҳаммадсафо Фозилов, Диёр Жалолиддинов, Умид Султонов, Александр Зевадинов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

«Бунёдкор» - «Ростов» - 0:4 (0:2)

Голлар: Николай Комличенко (1), Данил Уткин (8), Егор Голенков (76), Дмитрий Полоз (82).

«Бунёдкор»: Суҳроб Султонов, Музаффар Олимжонов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Даврон Эргашев, Жасур Ёқубов, Авазбек Ўлмасалиев (Александр Зевадинов), Акбар Исматуллаев (Абдуллоҳ Омоналиев), Расул Йўлдошев (Оллоберган Каримов), Жасур Ҳакимов, Игор Иванович (Усмонали Исмоналиев), Суҳроб Иззатов, Диёр Жалолиддинов (Наримон Аҳмаджонов).

Айрим маълумотларга қараганда, «Бунёдкор» раҳбарияти «Пахтакор»нинг собиқ бош мураббийи Питер Хюистра хизматига қизиқмоқда. Нидерландиялик мутахассис «Пахтакор»да аввалига грузиялик Шота Арвеладзе ассистенти ролини бажарган, кейин бош мураббий лавозимида ишлаганди. Қўшимча қилиш ўринли, «Бунёдкор» ҳозирча Иван Бошкович билан шартномани расман бекор қилмаган. БААда эса жамоа Ҳикмат Ҳошимов раҳбарлигида шуғулланмоқда. 

«МЕТАЛЛУРГ»

Янги мавсумга тайёргарлик жараё­нининг иккинчи қисмини Бекободдаги қароргоҳида олиб бораётган «Металлург» ўтган ҳафта охирида «Локомотив»га қарши майдонга тушиши лозим эди. Бироқ рақиб илтимоси билан назорат учрашуви бекор қилинди. Луисма Эрнандес жамоаси энди 25 январь куни Самарқанд «Динамо»си билан ўйнайди. Умуман, иккинчи йиғин январь ойи якунига қадар давом этади.

 

«НЕФТЧИ»

Виталий Левченко шогирдлари Анталияда Болгария ва Польша клубларига қарши майдонга тушиб, ҳар икки ўйинда ғалаба қозонишди. Аввалига Болгария Иккинчи лигаси пешқадамларидан бири «Крумовград» 2:0 ҳисобида доғда қолдирилган бўлса, куннинг иккинчи ярмида Польша Экстракласс лигаси вакили «Радомяк»га қарши кечган баҳсда 2:1 ҳисоби қайд этилди.

«Нефтчи» - «Крумовград» (Болгария) - 2:0

Голлар: Фахриддин Муҳаммадов, Анвар Ғофуров.

«Нефтчи»: Роман Мисяк (Шуҳратилло Раҳмонов, 46), Анвар Ғофуров, Нодир Неъматхонов, Раҳмон Рўзиев, Дониёр Валиев, Муҳсин Убайдуллаев, Ғуломҳайдар Ғуломов, Суннатилло Абдуллажонов (Фозил Мусаев, 46), Абдуллоҳ Олимов, Фахриддин Муҳаммадов, Улуғбек Ҳошимов. 

«Нефтчи» - «Радомяк» (Польша) - 2:1 (1:0)

Голлар: Оливер Шаркич (20), Тома Табатадзе (49).

«Нефтчи»: Акбар Тўраев (Владимир Назаров, 46), Зоир Жўрабоев, Алексей  Ларин, Андрей Мишенко, Мирзоҳид Ғофуров, Аббос Ғуломов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Нурилло Тўхтасинов, Фозил Мусаев, Тома Табатадзе (Фахриддин Муҳаммадов, 52), Оливер Шаркич.

Таркибда янгилик бор - машғулотларга ўтган мавсум «Олимпик» шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Владимир Назаров ҳамда «Локомотив»да тўп сурган ярим ҳимоячи Ғуломҳайдар Ғуломов қўшилишди. 20 ёшли кипер 7 январь куни «Бунёдкор» билан 2024 йилгача мўлжалланган шартномани расмийлаштирган, бироқ клуб бош директори Азиз Ҳайдаров истеъфога чиқарилганидан кейин «қалдирғочлар» лагеридан кетганди.

 

«СУРХОН»

Термиз клуби Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида «Динамо»га қарши майдонга тушиб, муаммосиз ғалаба қозонди - 4:1. Умуман, янги бош мураббий Александр Токов қўл остига ўтган «Сурхон» пойтахтда шуғулланмоқда.

«Динамо» - «Сурхон» - 1:4 

 

«АНДИЖОН»

«Андижон» клуби Team Sport экипировкалар марказида янги мураббий ва футболчиларни расман оммага таништирди. Маросимда бош мураббий Александр Хомяков, унинг ассистенти Артём Петросян, футболчилар Фарҳод Бекмуродов, Сардор Азимов ва Сардор Абдунабиев иштирок этишди. Бундан ташқари, Элдор Адҳамов, Суҳроб Бердиев, Шаҳбоз Эркинов, Владимир Бубанья ва Ильдар Маматказин билан шартнома муддати узайтирилгани эълон қилинди. Таъкидлаш лозим, «Андижон» 2023 йилдан Team Sport экипировкалар маркази билан ҳамкорлик қилади ва Jako фирмаси формаларидан фойдаланади. Бош мураббий сифатида таништирилган Александр Хомяков шартномага мувофиқ, жамоада 2024 йил охиригача иш олиб боради. УЕФА Pro лицензиясига эга Александр Андреевич 2019-2020 йиллар ҳам «Андижон»ни бошқарганди. У шунинг­дек, «Машъал», «Бухоро» ва «Сўғдиёна» клубларида фаолият юритган. Артём Петросян ҳам ёрдамчи мураббий сифатида 2 йиллик шартномага имзо чекди. 42 ёшли мутахассис 2022 йили «Металлург»да ишлаганди.

«Андижон» Дукентдаги машғулотларни 2та назорат ўйини билан якунлади. Аввалига  «Сўғдиёна» ягона гол эвазига доғда қолдирилди. «Динамо» билан баҳсда муроса кўчаси танланди (1:1). Дарвоқе, йиғин охирида «Андижон» машғулотларига яна бир футболчи қўшилди. Аниқроғи, 2021 йилги мавсумда жамоа таркибида тўп сурган иқтидорли ҳимоячи Сардор Хурсандов ортга қайтди. 2000 йили туғилган бу футболчи охирги мавсумни «Бунёдкор»да ўтказганди.

«Андижон» - «Сўғдиёна» - 1:0 (1:0) 

Гол: Иброҳим Ғанихонов (45-пен.).

«Андижон»: Элдор Адҳамов, Аҳмад Анваров, Ислом Маматказин, Абдувоҳид Ғуломов, Илҳом Алижонов, Илҳом Абдуғаниев, Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Соҳибжонов, Иброҳим Ғанихонов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Бобур Фарҳодов.

Захирадан майдонга тушганлар: Жалолиддин Ҳикматов, Асилбек Айсаров, Маликшоҳ Расулов, Абдураҳмон Комилов, Иззатилла Абдулҳақов, Абдулатиф Ойбеков, Сардор Азимов, Сардор Абдунабиев, Фарҳод Бекмуродов, Владимир Бубанья.

«Динамо» - «Андижон» - 1:1 (1:0)

Голлар: Баҳодир Абдувалиев (8) - Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (53).

«Андижон» (бошланғич таркиб): Элдор Адҳамов, Ильдар Маматказин, Владимир Бубанья, Абдувоҳид Ғуломов, Абдулатиф Ойбеков, Муҳаммадкарим Тоиров, Илҳом Абдуғаниев, Сардор Абдунабиев, Сардор Азимов, Суҳроб Бердиев, Шаҳбоз Эркинов.

«Андижон» футболчилари энди 25 январь куни Тошкентда тўпланишади ва 27-санада Туркияга йўл олишади. Жамоа Анталияда 17 февралга қадар шуғулланиб, бир қатор назорат ўйинларида майдонга тушади. Айни кунларда Андижондаги «Бобур Арена» стадионида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Маълумотларга қараганда, стадион Суперлига янги мавсуми стартига қадар тайёр бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатда «Андижон» мавсумнинг дастлабки қисмини Яйпандаги «Ўзбекистон» стадионида ўтказиши эҳтимоли катта.

 

«БУХОРО»

Ҳаким Фузайлов қўл остидаги «Бухоро» янги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа сафига легионер ҳужумчи Александр Касьян қўшилди. Мураббийлар штаби яна бир легионер жалб этишни режалаштирган. Маълумот учун, Касьян бунга қадар «Навбаҳор», «Сурхон» ва АГМК сафида жами 80та ўйин ўтказиб, 24та гол урган. 

 

«ТУРОН»

Суперлига дебютанти ЎФА комиссияси олдида 2023 йилги харажатлар сметасини ҳимоя қилди. Шунинг­дек, 2022 йилги мавсум харажатлари юзасидан ҳисобот берилди. Мавсум-2023 сметасида клуб инфратузилмасини ривожлантириш, академия тизимидаги ёшлар жамоаларига эътиборни янада ошириш каби масалалар алоҳида кўрсатилган.

 

«ЛОКОМОТИВ»

Ўз олдига Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган «Локомотив» янги мавсумга тайёргарликнинг асосий қисмини Туркияда олиб боради. «Темирйўлчилар» 20 январь куни Анталия йиғинига киришдилар. Жамоа у ерда 10 февралга қадар шуғулланади.

«Локомотив»нинг Анталияга йўл 

олганделегацияси

Дарвозабонлар: Абдумавлон Абдужалилов, Рустам Нортожиев, Зафар Сафоев

Ҳимоячилар: Жалолиддин Жумабоев, Ислом Қобилов, Дилшод Комилов, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Абдуллоҳ Йўлдошев, Маҳдий Абдураимов, Самуэль Опех (Нигерия), Манучеҳр Сафаров (Тожикистон).

Ярим ҳимоячилар: Санжар Қодирқулов, Маъруф Жумаев, Лазиз Мирзаев, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Шерзод Комилов, Жавоҳир Абдуалимов, Иван Соловьёв (Россия), Боян Найденов (Ш.Македония)

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев, Анвар Алижонов, Али Абдураҳмонов, Рустам Соиров (Тожикистон), Шиме Жужул (Хорватия)

Мураббийлар штаби: Денис Коростиченко (бош мураббий), Мирко Еличич (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий), Андрей Микляев (мураббий), Алишер Аҳмедов (дарвозабонлар мураббийи)

«Локо» 23 январь куни Туркиядаги илк назорат ўйинида «Краснодар-2» билан куч синашди ва бунда ҳисоб очилмади. 

«Локомотив» - «Краснодар-2» - 0:0

«Локомотив»: Aбдумавлон Aбдужалилов, Дилшод Комилов, Самуэль Опех, Манучеҳр Сафаров, Санжар Қодирқулов, Шерзод Комилов, Жавоҳир Aбдуалимов, Марат Бикмаев, Иван Соловьёв, Aли Aбдураҳмонов, Олег Зотеев.

Захирадан майдонга тушганлар: Рустам Нортожиев, Aбдуллоҳ Йўлдошев, Ислом Қобилов, Маҳдий Aбдураимов, Мақсудхўжа Aълохўжаев, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Лазиз Мирзаев, Рустам Соиров, Aнвар Aлижонов, Маъруф Жумаев, Шиме Жужул, Жалолиддин Жумабоев.

Денис Коростиченко жамоаси йиғин давомида яна 5та назорат ўйинида қатнашади: 

25 январь: «Струга Трим-Лум» (Ш.Македония)га қарши

27 январь: «Дукажини» (Косово)га қарши

29 январь: «Черноморец» (Украина)га қарши

2 февраль: «Уфа» (Россия)га қарши

9 февраль - «Самтредия» (Грузия)га қарши

Яна бир янгилик шуки, 2006 йили туғилган Лазиз Мирзаев «Локомотив» билан расман профессионал шартнома тузди. У ўтган мавсум «Металлург»га қарши баҳсда Суперлигада дебютини нишонлаганди. U-21 чемпионатида эса 5 марта майдонга тушиб, 3та гол урди. Шунингдек, дарвозабон Зафар Сафоев ҳам «Локомотив» аъзосига айланди. 31 ёшли кипер «темирйўлчилар» сафига 1 йиллик шартнома асосида қўшилди.

 

«ҚЎҚОН-1912» 

«Қўқон-1912» қисқа таътилдан қайтиб, Учкўприкдаги «Марказий» стадионида тайёргарлик жараёнининг иккинчи босқичини бошлади. Даврон Файзиев жамоаси анъанавий «Ҳоким кубоги» турнирида қатнашади (мусобақа бугун бошланади). Ушбу мусобақада бир қатор футболчилар кўрикдан ўтишади. Таркибда ўзгаришлар бор: дарвозабон Ислом Абдуллаев жамоа билан хайрлашган бўлса, маш­ғулотларга «Турон»дан Дониёр Исмоилов ва «Андижон»дан Азамат Исроилов жалб этилди. 

 

«ДИНАМО»

Вадим Абрамов бошқарувидаги жамоа Тошкентда аввалига «Сурхон»га ютқазиб (1:4), кейин «Андижон» билан баҳсда дуранг қайд этди - 1:1.

«Динамо» - «Сурхон» - 1:4 

«Динамо» - «Андижон» - 1:1 (1:0)

Голлар: Баҳодир Абдувалиев (8) - Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (53).

«Динамо» (бошланғич таркиб): Фарҳод Раҳматов, Эркин Бойдуллаев, Бобур Мамадаминов, Комил Шарофутдинов, Хуршид Убайдуллаев, Абдужамол Исроилов, Жасур Қурбонов, Ҳазрат Турсунқулов, Элгужа Григалашвили, Францис Нарх, Баҳодир Абдувалиев.

«Бунёдкор» билан хайрлашган Францис Нарх фаолиятини айнан «Динамо»да давом эттириши мумкин. Ганалик футболчи айни пайт Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда.

«Динамо»нинг навбатдаги рақиблари ҳам маълум:

25 январь: «Металлург»га қарши

27 январь: «Қизилқум»га қарши

 

«ШЎРТАН»

«Шўртан» матбуот хизмати хабарига кўра, тажрибали ҳужумчи Зафар Полвонов клуб таркибига қўшилди. Эслатма, бу футболчи аввалги мавсумни «Андижон»да якунлаганди.