Мбаппе туфайли Франция ФФ жаримага тортилди

Мбаппе туфайли Франция ФФ жаримага тортилди

Франция миллий жамоаси форварди Килиан Мбаппе туфайли мамлакат футбол федерацияси (FFF) жаримага тортилди, дея хабар бермоқда L'Equipe.

Гап шундаки, франциялик ҳужумчи ЖЧ-2022 доирасидаги Австралия (4:1) ва Данияга (2:1) қарши ўйинларда учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилиб совринга эга чиққан бўлса-да, ҳомий Budweiser компанияси талабига биноан пиво бренди рекламаси остида интервью беришни истамаган. ФИФА Килианнинг дастлабки рад жавоби учун Франция футбол федерациясини огоҳлантирган бўлса, Дания билан ўйиндан кейин ҳам алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи брендни реклама қилишни истамай, интервью бермагани сабабли, ФИФА ҳомийси талаби бузилгани учун ФФФни 10200 евро миқдорида жаримага тортган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.