Мбаппе «ПСЖ» билан келишувга эришдими?...

Мбаппе «ПСЖ» билан келишувга эришдими?...

Ҳужумчи Килиан Мбаппе «ПСЖ»да 2024 йилгача қолиши мумкин.

Le Parisin нашрининг хабар беришича, томонлар ҳамкорликни яна икки мавсум давом эттиришга келишиб олишди. Шартномада ҳужумчини 2023 йилнинг ёзида маълум нархгага қўйиб юбориш кўзда тутилган.

Бироқ Мбаппенинг онаси Файза Ламари ўғли Париж клуби билан шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришгани ҳақидаги хабарларни рад этди: «Килианнинг келажаги бўйича суҳбатлар барча томонларни ҳурмат қилган ҳолда тўғри танлов қилиши учун хотиржамлик муҳитида ўтмоқда».

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ва «ПСЖ» ўртасидаги амалдаги битим ёзда якунига етади. 23 ёшли француз бу мавсумда Лига 1да 32та баҳсда майдонга тушиб, 24та гол ва 15та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.