Мбаппега Саудия ҳам харидор

Мбаппега Саудия ҳам харидор

Саудия Арабистони профессионал лигаси техник директори Майкл Эменало «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг бу чемпионатга трансфери бўйича баёнот берди.

«Килиан Мбаппе билан мулоқотга очиқмиз, лекин биз у нима қилишни истаётганини билмаймиз. Бизнинг позициямиз ҳаммага аён. Юқори даражадаги ўйинчиларнинг барчаси биз қаерда эканимизни жуда яхши билади. Агар Килиан Мбаппеда биз қураётган лойиҳада иштирок этиш мақсади ҳозир ёки келажакда пайдо бўлса, биз бундан имкониятдан воз кечмаймиз. Чунки Килиан Мбаппе менга ёқадиган ўйинчи», - деди Майкл Эменало. Таъкидлаш жоизки, Килиан Мбаппенинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси келаси йил 30 июнь куни тугайди. 24 ёшли футболчига «Реал» ва Англиянинг бир неча грандлари даъвогарлик қилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.