Месси АҚШга келиб пулни ҳам танлади

Месси АҚШга келиб пулни ҳам танлади

Твиттерда “Месси пулни танламади” қабилидаги твитларга тўлибди лента. Товба.

Бунақа содда бўлманглар. Дэвид Бекхемни ошнаси бўлгани учунгина келмаяпти у АҚШга. Мессини шартомаси Саудияликлар таклиф қилганидан яхшироқ бўлса борки, кам эмас. Унга Apple орқали МЛС мавсумий трасляцияси сотувидан тушган пуллардан яхшигина фоиз берилади, футболкалар сотувидан ҳам улуш берилиши ҳам шартномада бор, энг асосийси фаолияти якунида "Интер Маями"нинг каттагина акцияси унинг бошқарувига ўтади. Яна шу каби бир қанча зўр пунктлар бор. Шунчаки араблар таклиф қилган ва АҚШда оладигани йиллик маошни солиштириб, “пулнимас, футболни танлади” дейиш эринчоқни ва содда одамни иши. Якунда Месси Саудиядагидан кўпроқ ишлайди АҚШда.

Биноюарин, Вақтида Бекҳемнинг ўзини ҳам МЛС франшизасини ваъда қилиб олиб келишганди. Ўша вақтда ундаям кўпроқ маош таклиф қилган клублар кўп бўлган. Лекин ҳозир ўз клуби бор ва уни қиймати (Месси келгунича) 600 миллион доллар атрофида баҳоланади ва вақт ўтиб қимматлашиб боради албатта.

Хуллас, Лионель "қоп-қоп" пулдан воз кечиб, АҚШга келгани йўқ, деяпман холос. 
Ўзи 2-3 йил олдинам АҚШда ўйнамоқчилигини айтгани, шу ерда яшагиси келишиги кўп таъкидлагани, Маямида унинг оиласига қарашли 3-4та уй борлиги, кўп таътилларини шу ерда ўтказгани ва ҳоказоларни ҳисобга олмасдан, молиявий шартларни олгандаям, футбол учун "қурбонлик" қилаётгани. 
Шунингдек, Маямидан ўзи анча олдин 3-4та уй сотволгани, леярли ҳамма таътилини шу ерда ўтказишиданам билса бўларди. Тил масаласилаям қийинчилик йўқ. Ҳаёт тарзи ҳам, оиласи учун ҳам қулай.

Қанча муддатни олиб қарашга боғлиқ. Чунки бу осон қиёсмас. Бунда маошни активга (salary vs equity) қиёслаш керак. Бекҳем мисолида узоқ муддатда МЛС таклиф қилаётган equity deal ютиб чиқишини кўрса бўлади. Бундан ташқари ҳам бир дунё фактор бор Маями фойдасига. Шунчаки, Месси пулдан воз кечган ҳолда МЛСга келаётгани йўқ. Мани асосий тезисим шу. 

Аброр ҚОДИРОВ