Месси дебют ўйинидаги голи эвазига «Интер Майами»га ғалаба қозонди ва...

Месси дебют ўйинидаги голи эвазига «Интер Майами»га ғалаба қозонди ва...

Олдин хабар берганимиздек, кеча Лионель Месси ва Серхио Бускетснинг «Интер Майами» сафидаги дебют ўйинларини ўтказишди ва айти мумкинки омадли чиқди.

Лига кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасида «Интер Майами» Мексиканинг «Крус Асуль» жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 54-дақиқасида “Барса”нинг собиқ юлдузлари Месси ва Бускетс Майамидаги мухлислар олқишлари остида захирадан майдонга тушишди. 
Аргентиналик ва испаниялик юлдузларнинг майдонга тушиши якунда «Интер Майами»га ғалаба келтирди. Лионель Месси 90+4-дақиқада жарима зарбасини голга айлантириб, дебютидаёқ жамоасига 3 очко келтирди.
Ушбу ўйин ва гол хусусида аргентиналик мегаюлдуз ўзининг интернетдаги ижтимоий тармоқларида қуйидагича муносабат билдирди: “Кетдик!!! Шахсан мен ва жамоаси учун дастлабки ўйинда ғалаба қозонишимиз жуда муҳим эди. Албатта бундай ютуқларни давом эттирамиз…

MLS + MX Лига кубоги. Жануб, J гуруҳи. 1-тур
22 июль (шанба)
Интер Майами АҚШ – Крус Асуль Мексика – 2:1
Голлар: 1:0 – Тэйлор (44), 1:1 – Антуна (65), 2:1 – Месси (90+4).