Милан ЕЧЛ-2027 финалига даъвогар

Милан ЕЧЛ-2027 финалига даъвогар

Милан шаҳри раҳбарияти 2026/2027 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси финалини ўтказиш учун курашда иштирок этишини расман эълон қилди.

Европанинг энг нуфузли клублар ўртасидаги футбол турнири финали қаерда бўлиб ўтиши ҳақидаги қарор 2024 йил 6 май куни қабул қилинади, деб эслатади Италиянинг ITASportPress ахборот агентлиги. Эслатиб ўтамиз, Милан охирги марта 2016 йилда Чемпионлар лигаси финалини қабул қилган эди. Ўшанда Мадриднинг «Реал» ва «Атлетико» клублари мавсумнинг асосий ўйинида тўқнаш келишди. «Лос-Бланкос» пенальтилар сериясида ғалаба қозонди, бу Зинедин Зиданнинг Чемпионлар Лигасидаги кетма-кет 3та ғалабасидан биринчиси бўлганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.