Миллий жамоамиз Қирғизистон термасига қарши майдонга тушадими?

Миллий жамоамиз Қирғизистон термасига қарши майдонга тушадими?

Осиё кубоги-2023 баҳсларига Бирлашган Араб Амирликларида тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий жамоасининг йиғин доирасидаги дастлабки рақиби маълум бўлди.

Қирғизистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси 24 декабр куни Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Осиё кубогига тайёргарлик доирасидаги учрашув Дубайда бўлиб ўтади.
Қўшниларимиз турнирга тайёргарлик доирасида Ўзбекистондан ташқари, БАА (30 декабр), Сурия (5 январ) ва Ветнам (9 январ) миллий жамоаларига қарши ўртоқлик баҳсларида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси БААда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Таркибга асосан Суперлиганинг иштирокчи жамоалари сафидан ўйинчилар олиб борилган, легионерлар ҳам тез орада сафга қўшилади.
Маълумот учун, Қатардаги Осиё кубоги 12 январ куни старт олади. Ўзбекистон В гуруҳида 13 январ куни Сурияга қарши майдонга тушса, 18 январда Ҳиндистон, 23 январда эса Австралияга қарши майдонга тушади.