Модрич 10-бор Хорватияда тенгсиз!

Модрич 10-бор Хорватияда тенгсиз!

Лука Модрич ўтган мавсумнинг энг яхши хорватиялик футболчиси деб тан олинди.

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Хорватия чемпионатидаги футболчилар ва мураббийлар ўртасида ўтказилган сўровномада ғолиб чиқиб, Ногометаш мукофотини олди. Модрич кетма-кет 10-марта ушбу совринни қўлга киритди. Мукофот 2013 йилдан бери топшириб келинмоқда, шундан бери у фақат Лукага насиб қилди. Даъвогарлар қаторида Иван Перишич ва Марко Ливая ҳам бор эди. Эслатиб ўтамиз, Хорватияда энг яхши футболчи учун мамлакат футбол иттифоқи томонидан топшириладиган янада машҳурроқ мукофот ҳам бор. Модрич бу совринни 2007, 2008, 2011, 2014, 2016, 2017, 2018, 2019, 2020 ва 2021 йилларда қўлга киритган. Модрич якунланган мавсумда «Реал» билан Испания чемпиони бўлди, шунингдек, Чемпионлар Лигаси ва Испания Суперкубогида ғолиб чиқди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.