Модрич мавсум якунида «Реал»ни тарк этади

Модрич мавсум якунида «Реал»ни тарк этади

Лука Модрич мавсум якунида «Реал»ни тарк этади. Jutarnji List'нинг ёзишича, хорватиялик ярим ҳимоячи Карло Анчелоттининг мураббийлар штабига қўшилиш ниятида эмас ва бу вариантни ўйлаб ҳам кўрмайди.

38 ёшли футболчи ўйнашда давом этмоқчи. У мадридликлар сафини тарк этади ва ўйин даражаси ҳамда оила аъзоларининг хоҳишига қараб яна бир-икки мавсум ўйнайди.

Бу мавсумда Модрич Ла Лигада 20та ўйин ўтказиб, 4та голга ассистентлик қилди.