Модрич яна бир мавсум «Реал»да қолмоқчи

Модрич яна бир мавсум «Реал»да қолмоқчи

Лука Модрич «Реал»ни тарк этмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мадридликлар ярим ҳимоячиси «Ал-Наср» таклифини рад этганди. Ар-Риёд клуби унга йилига 40 миллион евро тўлашга тайёр эди. Манбанинг хабарига кўра, хорватиялик футболчи Саудия Арабистони ва МЛС клубларидан янги таклифлар олган, бироқ уларни рад этган. У яна бир мавсумни Мадридда ўтказмоқчи. Модричнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.
Айтагнча, Саудия Арабистонида «Реал»нинг икки футболчиси трансферига қизиқиш билдиришмоқда. El Mundo хабарига кўра, мамлакат расмийлари ҳужумчи Карим Бензема ва яримҳимоячи Лука Модричга маҳаллий лига клублари билан икки мавсумга 60 млн долларлик шартномалар тузишни таклиф қилишган. Эътиборлиси, ўйинчилар ўзлари истаган жамоани танлашлари мумкин.
Худди шундай таклиф «ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамосга ҳам билдирилган. Барча алоқалар телефон орқали амалга оширилди, томонлар мулоқотни давом эттиришга келишиб олишди. 
Саудия Арабистони ҳукумати 2030 йилги жаҳон чемпионатини Миср ва Греция билан биргаликда ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун лигага иложи борича кўпроқ юлдуз футболчиларни жалб қилмоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.