Модрич Саудия Арабистони чемпионатига ўтмайди

Модрич Саудия Арабистони чемпионатига ўтмайди

Хорватиянинг 24Sata нашри хабарига кўра, “Реал” ярим ҳимоячиси “Ал-Наср”нинг таклифини рад этди.

Аввалроқ Саудия клуби футболчига йилига 40 миллион европадан кўпроқ маош тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. 

Хорватиялик футболчи “Ал-Наср”га таклиф учун миннатдорчилик билдирди, бироқ рад жавобини берди – у фаолиятини “Реал”да якунламоқчи. 37 ёшли ярим ҳимоячининг Мадрид клуби билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади ва Модрич уни яна бир йилга узайтирмоқчи.