У шу тариқа нафақат Жанубий Корея, балки бутун Осиё футболига катта плюс келтирди, албатта. Ахир корейс ҳужумчисидан олдин АПЛнинг «Олтин бутса»сига осиёлик бирор футболчи яқин борган эмасди. Барчасини тўғри баҳолаган Жанубий Корея ҳуқумати Сон Хюн Минни мамлакатнинг энг олий спорт мукофоти билан тақдирлади.
Sky Sports хабарига қараганда, «Тоттенхэм»нинг 29 ёшли легионери Cheongnyong медалини «Сеул» стадионида ташкиллаштирилган Жанубий Корея ва Бразилия миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини олдидан шахсан мамлакат президенти Юн Сеок Йол қўлидан қабул қилиб олди. Айтиш ўринли, корейс спортининг олий мукофоти Cheongnyong лауреатлари қаторида фигурали учиш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Ким Йонг А ва гольф вакили Парк Се Ри бор.
АПЛ-2021/2022нинг 35та ўйинида 23та гол уриб, тўпурарлар пойгасида кимсан Муҳаммад Салоҳ («Липерпуль») билан бирга 1-ўринни олишдан ташқари, 9та самарали узатмага муаллифлик қилган Сон Хюн Мин мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар рўйхатидан четда қолди. Ҳа, бир кам дунё-да, барибир...