АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўтган йил охирида Камерун ФФ раҳбарлигини ўз зиммасига олган таниқли собиқ ҳужумчи Самюэль Это~Онинг янги лавозимдаги фаолияти кескин можаролар билан ўтмоқда.
Бунинг асосий сабаби - терма жамоани экипировка билан таъминлайдиган компаниянинг ўзгарганлиги. Шу ойнинг ўрталарида ФФ кейинги 3 йил давомида жамоани АҚШ компанияси кийинтиришини эълон қилганди. Йўқ, Nike ёки New Balance эмас, балки футболда умуман тажрибаси бўлмаган One All Sports дистрибьютори бажарар экан.
Инстаграмда компаниянинг 3500 обуначиси бўлсада, аккаунти 2019 йил январидан бери янгиланмаган, твиттердаги саҳифаси ижтимоий тармоқлар қоидасини бузгани сабабли блокланган, фейсбуки эса фақат Камерун билан шартнома имзолангани шарофати билан жонланганди.
ЖЧ старти арафасида бундай машмашанинг нима кераги бор? Ҳаммасига Самюэль Это~О сабабчи. Янги лавозимга у Трампга хос шиор билан келганди:
«Камерун футболига аввалги нуфузини қайтарамиз!» Бироқ янги президент 8 ой ичида бир қатор кескин қарорлари билан танилди.
Уларнинг бири июль ойида юз берди - Это~О Le Coq Sportif компанияси билан имзоланган шартномани муддатидан 1,5 йил аввал бекор қилди. Гўёки, таъминотчи ўз мажбуриятини бажармаган экан. Бренд айбловни тан олмади ва ФФ ҳамда янги экипировкачи билан судлашишини баён этди.
Камерун ва компания 2019 йилдан бери ҳамкорликда ишлашган, терма жамоа ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритганида, француз бренди Қатар мундиалида иштирок этишига шубҳа қилмаганди. Боз устига, Камерун унинг ЖЧдаги ягона мижози эди. Бироқ Это~О аёллар ўртасидаги АМК турнири стартидан кейин (2 июль куни) нохуш хабарни эълон қилди: «ФФ президенти имкон қадар тезроқ янги ва самарали ҳамкорликни таъминлай оладиган, ўз мажбуриятларини ҳурмат қиладиган ва Камерун терма жамоаси эмблемаси билан фахрланадиган экипировкачи масаласини ҳал қилишга ҳаракат қилади».
Францияликлар дарҳол жавоб қайтаришди: «Шартноманинг муддатидан аввал бир томонлама бекор қилиниши бизни ҳайрон қолдирди. Чунки биз 3 йил давомида барча мажбуриятларни тўлиқ адо этиб келдик, аёллар терма жамоасини ЖЧ-2019 турнирида, эркаклар жамоасини АМК-2022да қўллаб турдик. Бундан ташқари, Камерун ФФ бизнинг Қатар мундиали учун тайёрлаган маҳсулотларимизни тасдиқлаган, уларни ФИФА ҳам маъқуллаганди. Биз ФФ ва унинг президенти билан боғланиб, барча масалаларни муҳокама қилишга тайёр эканлигимизни билдирдик. Ҳамкорлигимиз давом этишидан умидвормиз».
Бироқ Это~О бир тўхтамга келиб бўлганди - камерунликлар янги компаниялардан аризалар қабул қилишни бошлаб юбордилар. Францияликлар эса ФФни, шунингдек, компания ўрнини эгаллашга уринган брендни судга беришларини айтишди. Бундай мазмундаги хатлар ФФга, Камерун спорт вазирлиги АФК ва ФИФАга ҳам жўнатилди. Августнинг илк кунларида компания президенти Марк-Анри Бозир судга мурожаат қилганлигини билдирди.
Французлар айбдор эмасликларини президент орқали исботлашга уринишди, аммо Это~О ҳаммани лол қолдирди.
Яқинда Франция президенти Эммануэль Макроннинг тавсияси билан Мбаппе Лига1даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлганди. Компания ҳам Макроннинг июль ойидаги сафаридан унумли фойдаланишга уриниб кўришди. Бу ишга франциялик теннисчи ва қўшиқчи Янник Ноа бренд акционери сифатида бош-қош бўлди.
Айтишларича, Янник Францияда, камерунлик собиқ футболчи Закари Ноа оиласида туғилган, 3 ёшдан 12 ёшгача Камерунда яшаган, кейин Францияга кўчиб ўтган. Камерунни француз компанияси билан айнан кичик Ноа таништирган. Ҳозир Янник Яундеда ўз резиденциясига эга, Камерунга борган французлар албатта, Ноанинг қароргоҳида бўладилар. Макрон ҳам ўзининг Камерун президенти билан учрашувини айнан ўша ерда ўтказди.
Икки давлат раҳбарлари француз бренди масаласини ҳал этишлари тахмин қилинганди. Бироқ Это~Онинг қарори ўзгармади.
Камерунлик таниқли журналист Борис Бертольтнинг фикрича, Это~О компания ҳамкорлигидан Бийянинг розилиги билан воз кечган: «Агар у президентнинг ишончли вакили бўлмаганида, бу ишга ҳеч қачон қўл урмасди. Шу сабабли Макроннинг ташрифи қарорни ўзгартира олмади. Камерун раҳбари француз компаниясидан воз кечиш қарорини тасдиқлаган».
Бошқа бир тахминга кўра, камерунликлар Pumaни қайтариш истагида бўлишган. Это~О ўз даврида айнан шу бренд либосида майдонга тушган, Африканинг мундиалдаги 5 вакилидан 3таси - Сенегал, Гана ва Марокаш айнан Puma либосларида тўп сурадилар. Камерун футболи ҳам унга бегона эмас.
Бироқ ФФ кутилмаганда One All Sportsни танлади: «Янги таъминотчимиз бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ йиллик тўловга ваъда берди, замонавий автобус, мухлислар учун турли маҳсулотларни арзон баҳоларда етказиб беришни ҳам ўз зиммасига олди».
«Биз овсар эмасмиз». Камерундагилар келишувнинг мавҳумлиги, таъминотчининг нотанишлигидан норозилар
Le Coq Sportif билан можароли ажримдан кейин Камерун ФФ қуйидаги режани тақдим этди:
v Ҳамкорликка қизиққан компаниялар 19 июлга қадар ўз таклифларини электрон тарзда ФФ штабига тақдим этишлари керак;
v 25 июлга қадар махсус комиссия таклифларни кўриб чиқиши ва 30 июлгача энг яхши 3та таклифни федерация ижроқўмига тақдим этиши ва янги таъминотчини танлаши керак;
Бироқ амалда ҳаммаси бутунлай ўзгача бўлиб чиқди.
Мен сизларни билмайман. Лекин мени қандайдир лақма сифатида қабул қилишларига тоқат қила олмайман, - деди журналист Борис Бертольт Это~Ога юзланиб. - Биз яна 1 йил сабр қилиб, францияликлар билан хотиржам хайрлашишимиз мумкинлигини бошдаёқ айтгандим. Охир-оқибат, нимага эга бўлдик:
1) Это~Онинг федерацияси тўсатдан шартнома бекор қилинганини билдирди. Сабаблар ҳақида маълумот йўқ.
2) Компания музокарага чорлади.
3) Федерация ҳуқуқшуноси компания тўловларни кечиктириш билан шартномани бузганлигини тушунтирди.
4) 1 августда федерация бош котиби ошкор этилмаган тендер натижаларига кўра, 3та ишлаб чиқарувчи танлаб олинганини маълум қилди. Лекин номлари зикр этилмади. Кейин янги экипировкачи номи ижроқўм кенгашидан кейин эълон қилинишини айтди.
5) 10 август санасида федерация ижроқўм кенгаши ва умумий мажлис 26, 27 августда ўтказилишини эълон қилди.
6) Бироқ 12 августда федерация шу пайтгача бирорта жамоани кийинтирмаган One All Sportsни янги таъминотчи сифатида эътироф этди. Бу эса компания ижроқўм томонидан маъқулланганлигини англатади.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789