РЕЙТИНГ: АПЛнинг камтарин ёқимтойлари

РЕЙТИНГ: АПЛнинг камтарин ёқимтойлари

Футбол оламида шунақа жамоалар ҳам бўладики, ўз фаолияти давомида нуфузли совринларга эриша олмайди, «топ» мақомига даъвогарлик ҳам қилмайди.

Лекин ўзига хос ўйинлари билан унутилмас хотираларни қолдиради. Бу галги ҳикоямиз АПЛ тарихидаги камтарин ёқимтойларига бағишланган.

 

Блэкпул, 2010-2011 йиллар

2010 йилнинг 14 августида Уигандаги DW стадионида бўлиб ўтган «Уиган» - «Блэкпул» учрашувида урилган 4-голни «Блэкпул»нинг англиялик ҳимоячиси Алекс Батиста ва ҳужумчи Гэри Тейлор-Флетчер қуйидаги кўринишда нишонлаган эдилар.

Мавсумдаги унутилмас воқеа камтарона бошланганди: старт учрашувига 3 кун қолганида «Блэкпул» таркиби 15 нафар футболчидан иборат эди. Ўша ўйинчилар рағбатлантирувчи бонусларни ҳанузгача олишмаган. Уй стадионининг тайёр эмаслиги уларни сафарда тўп суришга мажбур этганди. Ян Холлоуэй 1 кунда 5 нафар ўйинчини ёллаган ва кеча харид қилинган Марлон Хэрвуд «Уиган» устидан эришилган ғалабага (4:0) дубль билан ҳисса қўшганидан мамнун бўлганди.

Бу ақл бовар қилмайдиган мавсумнинг ақл бовар қилмайдиган бошланиши эди. Кейинги беллашувда жамоа 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди, аммо ҳужумкор услубидан воз кечмади: Чарли Адам, Кэмпбелл каби тажрибали футболчилар ва ёш иқтидор соҳиби Мэтт Филлипс етакчилигидаги «Блэкпул» 2 марта «Ливерпуль»ни маҳв этган ҳолда, мавсумни 55та гол билан якунлади. Лекин «МЮ»га қарши беллашувлардаги мағлубиятлар умумий хулосани берди: «Блумфилд Роуд»да 2:0, «Олд Траффорд»да 2:1 ҳисобларида олдинда борган жамоа, якунда имкониятни бой берди. Охир,оқибат, деярли бутун мавсум давомида аутсайдерлар учлигидан юқорида юрган «Блэкпул» 39 очко билан АПЛни тарк этди.


Лидс, 1998-2002 йиллар

Дэвид О~Лири бош мураббий мақомида ўз жамоасини старт учрашувига олиб тушганида, таркибнинг ярмидан кўпроғи 21га чиқмаган ёш ўйинчилар эди. 2 ҳафтадан кейин 18 ёшли Алан Смит «Энфилд»да дебют голини урди, кейин сафга қўшилган Майкл Бриджес (21) дебют мавсумида 19та гол урди. Рио Фердинанднинг (22) хариди ва 2 йилдан ке­йинги сотуви рекордларни янгилаганди.

Хуллас, О~Лири шогирдлари 4-, 3-, 4-, ва 5-ўринларни эгаллаб, ЕЧЛ ва УЕФА Кубоги турнирларида ярим финалгача етиб бордилар.


Уимблдон, 1992-1999 йиллар

1988 йили «Уэмбли»даги Англия Кубоги финалида «Телба банда» «Маданиятли клуб»­ни маҳв этганидан кейин 4 йил ўтгач, «Ливерпуль»да кучли ўзгаришлар юз берди, «Уимблдон» эса заррача ўзгармади. Лори Санчес ва Жон Фашану жамоада қолишди, Винни Жонс ортга қайтди, Жо Киннер жиловни қўйиб юбормади.

1992|93 йиллар мавсумида «Уимблдон» 5та қизил карточка олди. Ваҳоланки, бошқа бирорта жамоа 4та ҳам олмаганди. Шунингдек, жамоа ковид даврига қадар мухлислар ташрифи бўйича АПЛдаги энг паст кўрсаткични қайд этди, «Эвертон»га қарши баҳс 3036 нафар мухлис гувоҳлигида ўтди. Лекин кейинги мавсумни «Уимблдон» қизил карточкаларсиз ўтказиб, ўз тарихидаги рекорд натижа - 6-ўринни эгаллади. 1996,97 йилларда жамоа 2та турнирда ярим финалларда майдонга тушди, чемпионатда 19 учрашувни мағлубиятсиз ўтказиб, фахрли 8-поғонадан жой олди. Эътиборлиси, жамоа ўша мавсумни энг оз огоҳлантиришлар билан якунлади.


Сандерленд, 1999-2003 йиллар

Мавсумда 105 очко жамғарган Питер Рейд­нинг «Сандерленд»и 30 ёшли Стефан Шварц­ни жамоа учун рекорд баҳо - 3,75 млн. фунт­га харид қилганида, юксак парвозлар кўзда тутилмаганди. Унинг ўрнига, Кевин Филлипс элитадаги дебют мавсумида 30та гол уриб, АПЛ ва Европанинг «Олтин бутса»ларига сазовор бўлганди.

Тез орада Найл Куинн ва Филлипс сермаҳсул дуэтни ташкил этишгач, 1999,2000 йиллар ўртасида «Сандерленд» етакчи учликда эди. Кейин 11 ўйинга чўзилган ғалабасиз серия жамоани 3-ўриндан 7-ўринга тушириб юборди. Бу сафар «қора мушуклар» оёқ билан ерга тушишни уддалай олмадилар. Охир-оқибат, жамоа очколар бўйича антирекорд (19) ўрнатиб, 20-ўринни банд этди.


Блэкберн, 2004-2009 йиллар

Марк Хьюз «Блэкберн»ни 40 йил ичида илк марта Англия Кубоги ярим финалларига, шунингдек Лига Кубоги ярим финали ва УЕФА Кубогининг 2та учрашувига олиб чиқди. Шундай бўлсада, у қолдирган буюк мерос сифатида бу муваффақият эмас, ўша даврдаги «Етакчи тўртлик» ташқарисида ҳам юксак нуфузга эга бўлган жамоа эътироф этилади.

Илҳом парисини жиловлаган ўйинчилар мақомини марказий ҳимоячилар Крис Самба ва Райан Нельсенга, шунингдек, Англия терма жамоасида дебютини нишонлаган Дэвид Бентли ва Стивен Уорнокларга нисбатан қўллаш мумкин. Бенни Маккарти 2006Ғ07 йиллар мавсумида 18та гол уриб, Дидье Дрогбадан ортда қолганди. Кейин Роке Санта,Круз бирор марта пенальтидан фойдаланмаган ҳолда 19та гол урди. Лекин барча жиҳатлар мақташга арзийдиган эмасди: Хьюзнинг бебош «Роверс»и 4 мавсумда жами 24та қизил карточка билан «мукофотланди».


Сток, 2008-2013 йиллар

Элитани тарк этишга мажбур қилган 42 очколик натижага қадар, Тони Пулиснинг «Сток»и барқарор 45, 47, 46 ва 45 очколар билан маррага етиб келганди. Лекин нима бўлганда ҳам, Энди Уилкинсон АПЛда Роберто Ди Маттеодан кўпроқ ўйин ўтказиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. Ёки «Сток» вингерлари афсунгар эдиларми? Ҳар ҳолда, Пулиснинг «кулоллари»ни ёввойилик, стандарт вазиятлардаги ўзига хослик, айниқса, Рори Драпнинг олис узатмалари бошқа жамоалардан яққол ажратиб турарди. Бу ёрқин лавҳалар кишини ҳеч қачон зериктирмайди.

СОДИҚ СОБИР тайёрлади