Мундиалга Мане ҳам бормайдими?...

Мундиалга Мане ҳам бормайдими?...

Садио Мане жароҳати сабаб жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

«Бавария» вингери «Вердер»га (6:1) қарши Бундеслига 14-тур ўйинида жароҳат олди. 15-дақиқада сенегаллик футболчи алмаштирилди. Кейинроқ мюнхенликлар мураббийи Дино Топмеллер зарар унчалик жиддий эмаслиги ва бу Маненинг ЖЧ-2022да ўйнашига тўсқинлик қилмаслигини айтганди. Бироқ L'Equipe хабарига кўра, аслида 30 ёшли футболчи пайидан жароҳат олган ва у бир неча ҳафтани ўтказиб юборади. ЖЧ-2022 Қатарда 20 ноябрдан 18 декабргача бўлиб ўтади. Сенегал миллий жамоаси Нидерландия, Қатар ва Эквадор билан бир гуруҳдан жой олган. Африка жамоаси устози Алиу Сиссе 11 ноябрь куни турнир учун якуний қайдномани эълон қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.