Аморим - 6-қимматбаҳо мураббий!
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
Нафақат Қатар мундиали, балки барча ЖЧлари тарихидаги 1-рақамли сенсация мақомига асосий номзод бўлган Марокаш - Испания учрашувидан кейин (Марокашнинг ғалабаси эмас, испанларнинг 3та (!) пенальтини голга айлантира олмаганлари назарда тутилмоқда), Луис Энрикенинг нақадар оғир руҳий зарбага дуч келганлигини хаёлан ҳис этдим
Қуйидаги материал билан танишгач, испаниялик мутахассиснинг ҳар қандай қийинчилик ва омадсизликка дош бера оладиган иродали, тиришқоқ инсон эканлигига амин бўлдим. Марҳамат, Луис Энрикенинг шу пайтгача биз билмаган хислатлари билан танишинг.
Велосаёҳатлар шайдоси
«Сельта»га келишидан аввал Энрике велосипедда Альп тоғларида сайр қилишни, доимо энг хавфли сўқмоқлардан кўтарилишни хуш кўрарди. «Барселона»га келганида ҳам бу одатидан воз кечмай, уйидан 15 км. узоқликдаги базага нуқул велосипедда қатнарди. ЕЧЛнинг «Селтик»ка қарши гуруҳ босқичи учрашуви арафасида у велосипеддан йиқилиб, тирсагидан жароҳат олди ва қўли бинтланган ҳолда жамоани бошқарди. Шогирдлари «Селтик» дарвозасига 7та жавобсиз гол уришди.
Баъзан Энрике касбдошларимизнинг қитмир саволларига қайтарган жавобларида велосипедга оид киноялардан фойдаланади: «Агар бувимда ғилдираклар бўлганида, у велосипед бўларди» , «Малага» «Реал»ни енгишига ишонасизми? саволининг жавоби.
Луис Энрике марафонни ҳам яхши кўради
Бир пайтлар у саҳрода ҳафталик югуриш мусобақасида иштирок этган, қуруқ ерда ухлаб, очликка бардош берганди. Футболчилик фаолиятидан кейин Луис ҳеч қандай тайёргарликсиз марафонда қатнашди. Бироқ бунга кўникмаган оёқлари 1 соатдан кейин шишиб кетди. Футболда яшил майдондаги тезкор рейдлар орасида тўхталишлар бўлади, марафонда эса узоқ вақт давомида бир маромда югуриш талаб этилади.
Узоққа чўзилган қўшимча машғулотлардан кейин, ниҳоят, 2007 йилда Луис Флорециядаги марафонда қатнашди ва 3 соатга етмаган вақт ичида 42 км. масофани ортда қолдирди.
Бир йилдан сўнг Энрике Сахара марафонига йўл олди. Бу 6 кунлик серия бўлиб, иштирокчилардан 250 км. масофани босиб ўтишлари лозим эди. Дарвоқе, аёллар мусобақасида россиялик Наталья Седих, Ирина Петрова, Валентина Ляховалар ғолиб чиқишди. Луис ҳам жиддий синовдан ўтди, ерда ухлаш, оч қолиш, ювинмаслик, тунги совуқ ва кундузги жазирама иссиқни ажойиб тарзда таърифлаб берди. Бу сафар у каттароқ ўлчамдаги пойафзалдан фойдаланди. Чунки оёқлари яна шиша бошлаганди. Лекин у маррага етиб борди.
Ironman триатлон сериясидан ўтди
Мазкур мусобақа танаффусларсиз 3 босқичдан иборат: сузиш, велосипедда юриш, югуриш. Энрике Франкфуртдаги шундай турнирда иштирок этиб, 10 соату 19 дақиқа ичида 4 км. масофани сузиб ўтди, велосипедда 180 км. масофани ортда қолдирди ва 42 км.ли марафонни охирига етказди.
Луис футболчилик давридаёқ триатлон билан шуғулланиш ниятида бўлган, аммо мусобақани хаёлига ҳам келтирмаганди. Орзуси рўёбга чиқди, лекин тиззалари туфайли бу спортдан воз кечди. Айтганча, «Барса»ни бошқарган даврида Энрике ўзининг триатлондаги устозини ўринбосарлар жамоасига таклиф этганди. Футболчиликдан кейин Австралияда яшаган даврида Луис сёрфинг билан ҳам шуғулланган.
Машғулотларни қурувчилар ҳавозасидан кузатарди
Мураббий Энрике «Сельта»да машғулот жараёнини қурувчилар ҳавозаси устида турган ҳолда кузатарди. Айтишича, бу усул унга машғулот қай тарзда ўтаётганини яхшироқ тушуниш имкониятини бераркан. Кўрсатмаларни у мегафон ёрдамида етказарди.
«Барселона»да кондиционерни залга ўрнатиш ва ундан минимал температурада фойдаланишни талаб қилганди
Умуман, мураббий «Барса»ни журналистлардан имкон қадар олисроқ олиб юришга интиларди. Масалан, уларга самолётда жамоа билан биргаликда парвоз қилишни тақиқлаб қўйганди.
Лифтда қамалиб қолиб, Косовога қарши ўйинга кеч қолганди
Учрашувга терма жамоа автобусда мураббийларсиз йўл олган, улар ўз машиналарида етиб боришганди. Мураббийлар деярли кечикмадилар - ўйин сал аввалроқ бошланганди. Энрике ўз ёрдамчиларининг жамоа билан бирга эканликлари, ўйин режасидан хабардорликларини айтганди.
Швейцария билан бўлган ЕМЛ доирасидаги учрашувдан кейин касбдошларимиздан бири мураббий билан учраша олмай, машинасини тўхтатмаган ҳолда сиртдан интервью олганди. Энрике унинг саволларига жавоб бергач, журналистнинг дугонасига ҳам савол беришни таклиф этди. Бироқ қиз таклифни рад этди. Залдагилар бир кулишиб олишгач, матбуот анжумани давом этди.
Овқатланиш режимига ўта талабчан, парҳез борасида шахсан ўзи ишлайди
Энрике терма жамоадаги фаолиятини таомнома менюсини ўзгартириш билан бошлаганди: қовурилган таомлар ўрнига пар билан пиширилган овқатлар, иложи борича кўпроқ мева, сабзавотлар. Нонушта 9:00да - барча учун мажбурий.
Тўғри овқатланиш - Луис Энрике учун ўта муҳим масала. «Барселона»да у Клаудио Браво учун парҳез таомлар рецептини тайёрлаб берган, мавсумлар оралиғида дарвозабон 5 кг. вазн ташлаганди. «Сельта»да унинг парҳез илмидаги салоҳиятини синовдан ўтказган Нолито нақ 10 кг. оғирликдан фориғ бўлган ва фаолиятини сақлаб қолгани учун Энрикедан миннатдор бўлганди. Шунингдек, Луис Суарес ҳам «Барселона»да номдош устозининг парҳезга оид тавсияларидан самарали фойдаланган.
Энг яхши мисол - Энрикенинг ўзи. Ҳозир у 52 ёшда, 18 йилдан бери тўп тепишдан йироқ. Бироқ ортиқча вазндан заррача бўлсада, асар ҳам йўқ.
Мураббий баъзан твиттерда кўриниш бериб туради
Инстаграмда 165000 обуначи учун улкан фан-саҳифа очган бўлсада, уни юритмайди. Твиттердаги ихлосмандлари эса 800000дан ортиқ. Евро-2021 турнирида Луис Санкт-Петербург стадионининг гўзаллигига юксак баҳо берганди.
Оиласи хусусида деярли гапирмайди, қизчасининг фожиали ўлимидан ташқари
9 ёшли қизалоғининг вафоти туфайли Энрике Испания терма жамоасини тарк этди. Яқинда Луис Энрике турмуш ўртоғи Елена билан турмуш қурганининг 25 йиллигини нишонлади. Тўйдан аввал жуфтлик бир неча йил учрашиб юрган. Елена иқтисодчи касбини эгаллаган бўлсада, стюардесса бўлиб ишлаган, Луис билан шу тариқа танишганди. Айтишларича, ўғли болалигида футболга қизиққан бўлсада, суғурта компаниясида ишлашни маъқул кўрган. Қизи Сира эса от спорти билан шуғулланади, ёшлар чемпионатида Испания чемпионатида ғолиб чиққан, халқаро мусобақаларда мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Сира ўз отаси ҳақида шундай деганди: «У ўзига хос характер соҳиби. Лекин ўта оилапарвар ота. Биз билан турли ўйинларда қатнашади, Рождествода қаергадир бирга борамиз».
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади.
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789