«МЮ» Дьокерешга қизиқмоқда

«МЮ» Дьокерешга қизиқмоқда

«Манчестер Юнайтед» мутасаддилари олдинги чизиқдаги муаммоларни янги тўпурар олиб келиш орқали ҳал қилмоқчи.

Манчестерликлар нишонига «Спортинг» форварди Виктор Дьокереш тушган. Бу ҳақда Tribal Football нашри хабар берди. Лиссабонликлар сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган швед ҳужумчисига манчестерлардан ташқари «Челси» ва «Арсенал» каби гранд клублар ҳам даъвогарлик қилмоқда. Манбанинг таъкидлашича, Дьокерешнинг шартномасида уни трансфер қилмоқчи бўлган клублар 100 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши лозимлигини белгиланган. 25 ёшли футболчи жорий мавсумда Португалия чемпионатида 13та учрашувда рақиблар дарвозасига ўнта тўп киритиб, жамоадошларига бешта голли пас узатди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.