«МЮ»да Гринвуд бўйича таклифлар бор, аммо...

«МЮ»да Гринвуд бўйича таклифлар бор, аммо...

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд мавсум якунига қадар ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин.

The Telegraph хабарига кўра, Манчестер клуби англиялик ҳужумчини мавсум якунига қадар ижарага олиш бўйича таклифлар олган. Гап Туркия клублари ва трансфер ойнаси ҳали ёпилмаган мамлакат жамоалари ҳақида кетмоқда. Қайд этилишича, «МЮ» ҳали таклифларни кўриб чиқаётгани йўқ. Клуб аввало Гринвуднинг айбсизлиги масаласида ички текширувни якунлаб, сўнг бир қарорга келмоқчи. Маълумот учун, 21 ёшли форвард сўнгги марта 2022 йилнинг 22 январь куни майдонга тушганди. Полиция унинг зўравонлиги билан боғлиқ ишни ёпгач, футболчи сафга қайтиши мумкинлиги айтилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.