«Насаф» 2-марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди

«Насаф» 2-марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди

Хабарингиз бор, бироз олдин Жиззахда Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги баҳс якунига етди.

Зотан,  амалдаги чемпион «Пахтакор» ва Кубок соҳиби «Насаф» ўзаро тўқнаш келган ушбу ўйинда қаршиликлар ишончли ғалабани тантана қилишди.  
7-дақиқада Чераннинг узатмасидан кейин Банашак ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада Ойбек Бозоров ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Шундай қилиб, Қарши клуби ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди.

Ўзбекистон Суперкубоги 
"ПАХТАКОР" – "НАСАФ" 1:2 (1:1)
24 август. "Сўғдиёна" стадиони. 19:30
Бош ҳакам: Азиз Асимов
Қанот ҳакамлари: Олим Абдувасилов, Руслан Серазитдинов
Захира ҳаками: Илья Ильин
VAR: Ильгиз Танташев
AVAR: Тимур Гайнуллин 
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Диёр Хотамқулов 
Гол: Пшемислав Банашак (Драган Черан) 7, Ойбек Бозоров 42, Марко Станоевич (Суҳроб Нуруллоев) 65
"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (20.Ҳожимат Эркинов,71), 10.Драган Черан (с), 19.Пшемислав Банашак, 27.Сардор Собирхўжаев ( 11.Пўлатхўжа Холхорхонов,  85), 30.Мэтью Стинворден, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Дилшод Саитов (17.Достонбек Ҳамдамов,71), 88.Шаҳзод Азмиддинов.
Захира: 36.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 4.Достонбек Турсунов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев,23.Шерзод Аъзамов, 28.Диёр Холматов.
"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 19.Матэус Лима (70.Жамбули Жигаури, 54), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич ( 9.Жавоҳир Сидиқов, 71), 92.Умарбек Эшмуродов (с).
Захира35.Абдувоҳид Неъматов, 10.Андрес Элисео Чавес, 18.Баҳром Абдураҳимов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 25.Бекжон Раҳматов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 99.Азизбек Амонов.
Огоҳлантириш: Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

***
Максим Шацких: Барчага хайрли кеч. Кеча томошабоп ўйин бўлишини таъкидлаган эдим. Мухлислар учта гол кўришди. Насафни Суперкубок билан табриклайман. Биз биринчи бўлимда 30 дақиқа футбол ўйнадик. Кейин тўп назорати ва ташаббусни йўқотдик. Иккинчи таймда ўйинни ўзгартира олмадик.