Зоммер «Бавария»га ўтди

Зоммер «Бавария»га ўтди

Швейцариялик дарвозабон Ян Зоммер Менхенгладбахнинг «Боруссия» клубидан «Бавария»га ўтди.

Blick нашри берган хабарга кўра, дарвозабон трансфер расман эълон қилинишидан аввал тиббий кўрикдан ўтиш учун Мюнхенга борган. Тиббий кўрик кеча кечқурун бўлиб ўтди. «Бавария» Швейцария терма жамоаси дарвозабони учун 8 миллион евро тўлайди. «Боруссия» яна 1,5 миллион еврони бонус сифатида олиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Мануэль Нойернинг таътил вақтида жароҳат олгани ҳақидаги хабардан сўнг Зоммерга фаол қизиқиш билдира бошлади. 34 ёшли Зоммер жорий мавсумда «Боруссия» сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 4та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.