СУПЕРЛИГА, 6-ТУР: «Кураж» «Сўғдиёна» томон...
Элит лига танаффусга қайтди ва дарҳол кутилмаган натижа тақдим этди.
35 ёшли Луис Суарес Бразилиянинг «Гремио» клубидаги деб¬ютини «хет-трик» ва соврин билан безади.
35 ёшли Луис Суарес Бразилиянинг «Гремио» клубидаги дебютини «хет-трик» ва соврин билан безади. Эътиборлиси, уругвайлик ҳужумчи 3та голини ҳам биринчи бўлимда, аниқроғи, 34 дақиқа оралиғида расмийлаштирди. Тўғри, рақиб анча кучсиз эди - Бразилия чемпионати Тўртинчи дивизиони иштирокчиси «Сан-Луис». Хуллас, «Гремио» Риу-Гранди-ду-Сул штати суперкубоги учун кечган баҳсда «қопағон» Суареснинг 3та голи эвазига 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Алоҳида айтиш керак, еврофутболда роса яйраган Луис Суарес охирги марта 2013 йили ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ «хет-трик» қайд этганди. Ўшанда «Ливерпуль» сафида тўп сурган уругвайлик «Норвич» дарвозасини 3 бора ўққа тутган. «Гремио»даги орзу мисоли дебютига келсак, Луис 57-дақиқада ўрнини яна бир фахрий футболчи - 37 ёшли Диего Соузага бўшатиб берди. Ўйиндан сўнг мамнун ва мағрур «Эль Пистолеро» ижтимоий тармоқларда Бразилияда қўлга киритган илк совринини алоҳида кўз-кўз қилди ва қўшиб қўйди: «Ўйлайманки, бу мен учун энг яхши дебют».
«Гремио» бош мураббийи Ренато ҳам ўз ҳайратини яширгани йўқ: «Суареснинг дебюти бундан яхши бўлиши мумкин эмасди. Мухлислар унга тўлиқ ишонишади, худди биз каби. Мана, Луис биринчи ўйиндаёқ бу ерга нега келганини кўрсатиб қўйди. Камтарлиги ҳисобига тезда мослашди ва дарҳол ишга тушди».
«Гремио» Луис Суарес трансферини 2022 йилнинг охирида эълон қилганди. Клуб билан 2 йиллик шартнома тузган уругвайлик форварднинг «Арена Гремио»даги таништирув маросимида 60 минг мухлис тўпланди. Трибуналар лиқ тўлганини кўрган, мислсиз шовқинни эшитган футболчи бунга ўзгача миннатдорчилик билдирганди: «Эътибор учун раҳмат! Ақл бовар қилмас қабул. Қани кетдик!»
Элит лига танаффусга қайтди ва дарҳол кутилмаган натижа тақдим этди.
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўз тарихидаги 37та ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган натижани яхшилади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789