"Нефтчи"да нима гаплар ёхуд Левченко бош мураббий бўлолмайди-ми?

"Нефтчи"да нима гаплар ёхуд Левченко бош мураббий бўлолмайди-ми?

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев «Нефтчи» янги бош мураббийи Виталий Левченконинг тегишли лицензияси йўқлиги ва Фарғона клубининг бошқа жамоалар олдидаги қарздорлиги ҳақида маълум қилди.

«Виталий Левченкони ҳам инсон, ҳам мутахассис сифатида ҳурмат қилганимиз ҳолда айтамизки, унда Про лицензияси мавжуд эмас. Бундай ҳолатда у Суперлига клубини бошқара олмайди. 
Левченко де факто «Истиқлол» клуби билан Чемпионлар лигасида ажойиб натижа қайд этган бўлса-да, де юре ОФК рўйхатидан Мубин Эргашев бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказилган. Шундан келиб чиқилса, «Нефтчи» Про лицензияси мавжуд яна бирор мутахассис топиши керак бўлади. «Нефтчи» қарзлари ҳақида маълумот бергандик. Ҳозиргача клуб «Пахтакор»дан қарзларининг 45 фоизи ҳамда «Машъал»дан қолиб келаётган қарзнинг 70 фоизидан қутилган. Ҳолат ижобий тарафга ўзгармоқда. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. 29 июлгача қатор масалалар ҳал қилиниши керак.
Афсуски, бизда бирор раҳбар клубни қийин ҳолатга солиб кетяпти, кейинги раҳбар эса вақтини эски раҳбариятдан қолган муаммоларни бартараф этишга кетказяпти», - дея ёзади ПФЛ директори телеграмдаги каналида.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» Суперлига 1-даврасидан кейин Илҳом Мўминжоновни истеъфога чиқариб, тожикистонлик Виталий Левченкони бош мураббий этиб тайинлади. Клуб раҳбариятида ҳам ўзгаришлар кузатилганди.

***

Суперлига иккинчи давраси олдидан клублар ўртоқлик баҳсларига зўр беришмоқда. Тошкентда ўтган «Нефтчи» ва «Локомотив» ўртасидаги учрашувда Виталий Левченко мураббийлигидаги фарғоналиклар ғалаба қозонишдиОйбек Қиличевнинг дубли ва Иззатилла Абдуллаевнинг голига «темирйўлчилар»дан Жасур Жалолиддинов битта гол  билан жавоб қайтарди – 3:1.
Шу куни водийликлар сафида Фозил Мусаев таркибга тушди. Тошкентликлар таркибида эса тожикистонлик янги ўйинчи Манучеҳр Сафаров, ҳужумчи Мўмин Мелиев тўп сурди.

Ўртоқлик ўйини. 21 июль
«Нефтчи» - «Локомотив» - 3:1
Голлар: Ойбек Қиличев (2та), Иззатилла Абдуллаев - Жасур Жалолиддинов.
«Нефтчи»: М. Мухаммаджонов, А. Мишенко, Д. Станоевич, Нематхонов, А. Ғуломов, Л. Тўраев, С. Қўзиев, М. Ғофуров, Ф. Мусаев, О. Қиличев, У. Ҳошимов.
Захира: Е. Конюхов, Ш.Ҳожиматов, Ж. Қобулов, М. Убайдуллаев, А. Олимов, У. Адхамзода, И. Абдуллаев, С. Абдуллажонов, Ш. Убайдуллаев, Д.Шковлек, Ҳ. Шербўтаев, Ш. Каримов, Д. Валиев, Д. Мадаминов, С. Зокиров
«Локомотив»: Абдумавлон Абдужалилов, Алишер Салимов, Жалолиддин Жумабоев, Ираклий Камладзе, Дилшод Комилов, Жасур Жалолиддинов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Ислом Рашидхонов, Санжар Қодирқулов, Мўмин Мелиев.
Захира: Шоҳрух Исоқов, Асилбек Амонов, Самуэл Опекс, Ислом Қобилов, Хуршид Мухторов, Манучеҳр Сафаров, Жавоҳир Абдуалимов, Али Абдураҳмонов, Маъруф Жумаев, Анваржон Алижонов.
Четлатиш: Мухсин Убайдуллаев – Хуршид Мухторов.

***
Айтганча, Виталий Левченко мураббийлигидаги жамоа сафига Фозил Мусаев келиб қўшилди. Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси Суперлига биринчи даврасида «Металлург» сафида тўп сурган эди. Ёзги трансфер ойнасида эса бекободликлар билан хайрлашди. 
Фарғоналиклик сербиялик яримҳимоячи Александар Ешич билан хайрлашган. 
Аввалроқ, «Нефтчи» сафига «Олимпик»дан Ҳумоюн Шербўтаев таклиф қилинган эди.