Неймар учун кураш бошланди

Неймар учун кураш бошланди

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар жароҳатини даволатиш билан банд.

Бразилиялик футболчи келаси мавсумгача майдонга туша олмайди. Шунга қарамай, Англия Премьер-лигасининг бир неча грандлари 31 ёшли ҳужумчи учун курашни бошлаб юборди. Fichajes нашрининг таъкидлашича, Неймарни учта клуб ўз сафида кўрмоқчи. Манбанинг таъкидлашича, «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Челси» тажрибали тўпурар учун ҳаражат қилишга тайёр. «ПСЖ» анчадан бери Неймардан қутила олмаяпти. Парижликлар билан 2025 йилнинг ёзигача шартнома тузган ўйинчи клубда қолишини таъкидлаган. Чунки у ҳар мавсум учун 50 миллион евро атрофида маош олмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.