АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Эроннинг «Истиқлол» клуби атрофида ҳамюртимиз Остон Ўрунов трансфери ортидан бошланган муҳокамалар давом этмоқда
Газетамизнинг аввалги сонида Теҳрон жамоаси вице-президенти Али Хатир жамоа бош мураббийи Жавод Некунам талаби билан Ўзбекистон миллий жамоаси вингеридан воз кечганлиги ҳақида ёзгандик. Бироқ Эрон термасида ёрқин қодирган Некунам вице-президент сўзларини инкор этяпти.
Жавод Некунам «Санат Нафт»га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Остон Ўрунов трансфери масаласида яна бир бора изоҳ берди: «Ўрунов бизга керак эмаслиги ҳақида гапирганимни исботлаб беришсин. Айрим шахсларда ўша суҳбатимиз аудиоёзуви борку, марҳамат, оммага тарқатишсин. Шунда кўрамиз, Ўрунов керак эмаслиги ҳақида ким гапирганини... Аслида раҳбариятдан Ўрунов ва эронлик яна икки футболчи трансферини кўп марта сўраганман. Айниқса, ўзбек футболчисига эҳтиёж сезгандим. Аммо клуб Ўрунов трансфери бўйича ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмади ва у якунда «Персеполис»га йўл олди».
Шунда маҳаллий журналистлардан бири Жалолиддин Машарипов «Истиқлол» сафига қўшилганидан сўнг Ўрунов вариантидан воз кечилгани ҳақида савол берди. «Истиқлол» бош мураббийи бу савол жавобида ҳам клуб раҳбариятига «тош отди». «ОЧЛ доирасидаги «Навбаҳор» - «Нассажи» ўйинидан кейиноқ Ўруновни сотиб олиш зарурлигини айтгандим. Шунга ҳам 6 ой бўлди. Мавсум якунида футболчининг «Навбаҳор» билан шартномаси тугаши ва уни ўз сафимизга олишимиз шартлигини қайта-қайта таъкидланагандим. Остоннинг шартномаси 200 минг доллардан кўпроққа тушишидан қатъий назар, ушбу футболчи кераклигини айтганман. Бу борада расман хат ҳам ёзганман. Машарипов эса сафимизга эркин агент мақомида қўшилди», - деди Жавод Некунам. Эслатма, олдинроқ Али Хатир айнан бош мураббийнинг «Агар Ўрунов келса, у ёки Машарипов захирада ўтиради. Нима учун захирачига пул тўлайсиз? қабилидаги сўзларидан кейин Остон билан шартнома тузиш вариантидан воз кечганини маълум қилганди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789