Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«А» серия-2022/2023 бош кашфиётларидан бири - «Наполи» ҳимоячиси Ким Мин Чжэ энг тиғиз паллада ҳарбий хизматга жалб этилди
Хабарларга қараганда, футболчи Жанубий Корея армиясига йўл олишига қадар «МЮ» билан келишувга эришди. Демак, у мажбурий хизмат муддати тугаганидан кейингина «Юнайтед» либосини кийиши мумкин.
Жанубий Корея қонунлари ўта қатъий ва ҳеч ким уларга қарши чиқолмайди. Хусусан, мамлакатда ҳар бир эркак 18-35 ёш оралиғида 21 ойлик мажбурий ҳарбий хизматни ўташи шарт. Жумладан, энг машҳур футболчилар ҳам. Тўғри, спортчилар учун баъзи енгилликлар йўқ эмас. Дейлик, Олимпиада ўйинлари совриндорлари (хоҳлаган турдаги медаль эгаси) ва Осиё ўйинлари ғолиблари қисқартирилган ҳарбий хизмат билан мажбуриятдан қутуладилар. Ким Мин Чжэ эса 2018 йилнинг сентябрь ойида Ж.Корея олимпия терма жамоаси таркибида Осиё ўйинлари чемпиони бўлган, фақат унинг ватан олдидаги бурчи тўлиқ бажарилмаган.
Қисқаси, ҳимоячи аллақачон ҳарбий тайёргарлик базасига йўл олди ва июль ойига қадар полигонда қолади. Ким Мин бу вақт оралиғида ҳарбий тайёргарлик асосларини ўзлаштиради. Il Mattino нашри хабарига қараганда эса, корейс йигити қўлига қурол олишига қадар футболдаги келажаги юзасидан бир тўхтамга келди. Яъни «МЮ» билан шартнома тузиш масаласида келишиб олди. Кореялик футболчининг «Наполи» билан битимида хориж клублари учун 40 миллион фунт стерлинг миқдорида товон пули белгиланган. «Юнайтед» эса даъвогарларни ортда қолдириш учун 13 «лимон» кўп тўлашга мойил. Шундай қилиб, ҳимоячининг трансфер баҳоси 53 миллион фунт (чамаси 60 миллион евро)га етиши мумкин. Агар ҳаммаси шундай ривожланса, Ким Мин Чжэ «Олд Траффорд»га ҳарбий хизматни эндигина адо этган аскар сифатида қадам босади.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789